RU

Последние новости

14:22"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?  0 14:20"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  0 13:52"Реал" январда нега ҳеч ким билан шартнома тузмагани маълум бўлди  1 13:24Бир неча юлдуз футболчи Дубайда пайдо бўлиши мумкин  2 12:57Икарди тарихий ютуққа эришди  0 12:30"Барселона" Рэшфорднинг келажаги бўйича унинг вакиллари билан алоқага чиқди  1 11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  4 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  7 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0 09:59"Насаф"да қишки "перезагрузка": Бердиев жамоаси янги мавсумга қай даражада тайёр?   8 09:05Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 13-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди  1 08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  6 08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  1 07:43Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди  2

Суперлига. Учта қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Олимпик" "Сурхон"ни мағлубиятга учратди Новости

Суперлига. Учта қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Олимпик" "Сурхон"ни мағлубиятга учратди

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Сурхон" учрашуви якунланди.

Суперлига

13-тур

"Олимпик" – "Сурхон" 2:0

25 июнь. Тошкент. "Жар" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Қанот ҳакамлари: Феруз Достонов, Маҳмуд Турдиев

Захира ҳаками: Фарруҳ Янсупов

VAR: Эдита Миробидова

AVAR: Ришат Нугманов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: 1:0 — 29, Шаҳзод Тоиров (Саидазамат Мирсаидов), 2:0 — 90, Риан Исломов (Саидазамат Мирсаидов).

"Олимпик": 13.Ҳамидилло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 7.Иброҳим Ибрагимов, 8.Нодир Абдихолиқов, 10.Фарруҳ Мухторов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 19.Аҳмадилло Муқумжонов,  22.Шаҳзод Тоиров, 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов, 44.Асадбек Раҳимжонов.

Захира: 99.Эдем Неманов, 15.Муҳсин Бозоров, 16.Риан Исламов, 18.Акбар Абдирасулов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 29.Александр Зевадинов, 64.Самандар Қодиров, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов, 77.Темур Мамасидиқов.

"Сурхон": 16. Дилшод Йўлдошев, 2.Бобиржон Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 7.Достонбек Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10.Дмитрий Плетнев, 17.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 66.Беҳрўз Шайдулов, 77.Асадбек Каримов.

Захира: 86.Давронбек Мерганов, 6.Беҳзод Шамсиев,11.Абдуғафур Ҳайдаров, 14.Сарвар Абдуҳамидов, 15.Диёр Рамазонов, 20.Сардорбек Маҳмудов, 22.Жавоҳир Жўраев, 27.Асилбек Жумаев, 99.Комрон Саидазимов. 

Огоҳлантириш: Саидазамат Мирсаидов (45+6), Беҳрўз Шайдулов (62), Шаҳзод Тоиров (78).

Четлатиш: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (38), Нодирхон Неъматхонов (72), Абдурауф Бўриев (90+5).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+7. Сариқ бекор қилинди. Бўриев ҳам майдондан четлатилди.

90+5. Бўриев огоҳлантирилди. Аммо ҳакам яна ВАР монитори қаршисига борди. "Олимпик" ярим ҳимоячиси четлатилиши мумкин.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ! Риан Исломов Мирсаидовнинг узатмасини бўш дарвозага жойлаб, учрашувга нуқта қўйди!

86. Исламовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

84. Иккала жамоада ўзгариш рўй берди.

78. Тоиров огоҳлантирилди.

74. Икки жамоа таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди.

72. Нодирхон Неъматхонов ҳам майдондан четлатилди. "Сурхон" майдонда 9 киши бўлиб қолди.

70. Футболчилар ўртасида кичик жанжал юзага келди. Тоировнинг майдонда ётгани рақибларга ёқмади. Бироқ ҳакам ВАР монитори ёнига кетди. "Сурхон" майдонда 9 киши бўлиб қолиши мумкин. Неъматхонов спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракат амалга оширган кўринади.

67. Хавфли вазият! Абдусаломовнинг рақиб жарима майдони ичидаги зарбасига бироз аниқлик етишмади.

62. Шайдулов майдон марказида рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

61. Ҳайдаровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Йўлдошев қайтарди.

57. "Сурхон"да ўзгариш юз берди.

48. Хавфли вазият! Ибрагимовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин Йўлдошев жамоасини голдан қутқариб қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+6. Каримовни қанотда қўполлик билан тўхтатиб қолган Мирсаидов огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

42. Ҳакам қарори қабул қилинди: сариқ карточка бекор қилинди ва Ҳамиджоновга қизил карточка кўрсатилди.

41. Ҳакам ВАР монитори ёнига чақирилди, Ҳамиджонов майдондан четлатилиши мумкин.

38. Мухторовга нисбатан қўпол ўйнаган Ҳамиджонов огоҳлантирилди.

34. "Сурхон" дарвозабони хатога йўл қўйди, Мухторов бундан фойдалана олмади.

29. ГОЛ! Мирсаидовнинг бурчакдан узатмасини Тоиров ўнг оёқда тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди!


25. Хавфли вазият! Ибрагимов ўнг қанотдан катта тезликда олдинга борди ва жарима майдонига пас берди, Неъматхонов қийинчилик билан тўпни қатарди.

23. "Сурхон" футболчиларининг бурчакдан йўллаган зарбаси тўғри Абдунабиевнинг қўлларига бориб тушди.

19. Турсунов томонидан йўлланган зарбани Абдунабиев ушлаб олди.

16. Учрашув давом этади. Жўрақўзиевга узатма амалга оширган Ибрагимов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. Офсайд тасдиқланди.

13. ГОЛ! Жўрақўзиев бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда.

8. Хавфли вазият! Муқимжоновнинг зарбаси хавфли тус олиши мумкин эди, аммо аниқлик етишмади.

5. Мезбонлар стандарт вазият ишлаб олишди. Абдухалиловнинг зарбасини эса Йўлдошев қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика