RU

Последние новости

01:55Италия Суперкубоги финалига чиққан илк жамоа номи маълум бўлди  2 01:25Агарда "Барселона" Ольмони рўйхатдан ўтказса, ЛаЛига клублари исён кўтармоқчи  2 00:50Рэшфорд Осиё томон йўл олишни истамади, унинг мақсади бошқа  0 00:19"Реал" сайлов ўтказишга тайёрланмоқда  1 23:50Канисарес: "Лапорта ишончни йўқотди"  2 23:33"Брайтон" футболчиси Файзуллаев билан жамоадош бўлиши мумкин  0 23:13Италия Суперкубоги. "Интер" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 22:55Ольмо умид қилишда давом этади  3 22:26Тибо Куртуа: "Бизни кўп пул ишлаб топаётганимиз баҳона бўлмаслиги керак"  13 21:58Эрон. "Истиқлол" кетма-кет тўртинчи марта дуранг ўйнади  1 21:26Френки де Йонг "Барселона"га келишдан олдин кўпроғини истаганини айтди  4 20:59"Арсенал" собиқ футболчиси Мартинеллини танқид қилди  2 20:28Консейсау: "Бундай катта клубда натижа доим биринчи ўринда"  2 20:01Карло Анчелотти: "Биз билан Ла Лига чемпионлиги учун курашда Барселона" ҳам, "Атлетико" ҳам бир хил имкониятга эга"  0 19:44"Арсенал" Влаховични қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб олмоқчи  1

Суперлига. Олдинги "покер" кимники эди? Новости

Суперлига. Олдинги "покер" кимники эди?

Мутахассислар йил ўтгани сайин Ўзбекистон чемпионатида гол уриш қийинлашаётгани ҳақида гапиришса ҳам, Драган Черанни ҳеч ким тўхтата олмаяпти.

Куни-кеча Суперлигада 111-голини урган футболчи "Пахтакор" либосидаги биринчи "покер"ини ҳам расмийлаштирди.

У бунга қадар чемпионатимизда 15 марта дубль қайд этган бўлиб, наманганлик мухлисларни кўпроқ ранжитган. Қуйида Черан 1 ўйинда 2тадан гол урган жамоалар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

"Навбаҳор"4
"Локомотив"2
"Металлург"2
"Нефтчи"1
"Сўғдиёна"1
"Пахтакор"1
"Қизилқум"1
"Бухоро"1
"Бунёдкор"1
"Сурхон"1

Шунингдек, унинг ҳисобида Суперлига баҳсларида расмийлаштирилган 5 та хет-трик бор. 35 ёшли футболчи "Бухоро" (2 бор), "Андижон", "Насаф" ва "Қизилқум" дарвозасига 90 дақиқа ичида 3 та гол уришни уддалаган.

Эътиборли жиҳати, сербиялик футболчи Суперлигада сўнгги 8 йилда "покер"га эришган биринчи футболчи бўлди. Охирги бор чемпионатимизнинг 1 ўйинида 4та гол уришни "Навбаҳор"нинг украиналик легионери Руслан Качур уддалаган эди (2014).

НАВБАҲОР - БУХОРО - 4:1

10.08.2014. 15-тур. Наманган. "Марказий" стадион. 7885 томошабин. 

Судья: Рўзиев Ҳасан - 8,9

Голлар:

1:0 - Качур Руслан - пенальти, 5

1:1 - Нематов Сухроб, 16

2:1 - Качур Руслан, 19

3:1 - Качур Руслан, 42

4:1 - Качур Руслан, 78

НАВБАҲОР: Денчев Петар; Саматов Алишер (Валижонов Отабек, 46); Бердимуродов Рахматулло; Саидов Мансур; Ахмедов Азимжон; Бойдедаев Илхом (Алиев Аъзам, 62); Жабборов Дилшод; Шамсиддинов Тохиржон; Рижко Юрий (Эркинов Шахбоз, 57); Качур Руслан; Акбаров Бобиржон

БУХОРО: Корнейчук Александр; Шарипов Шерзод; Нематов Сухроб; Пламадела Виталий (Турдалиев Фаррух, 5); Вуйович Предраг (Ильин Илья, 79); Убайдуллаев Жамолиддин (Исроилов Отабек, 68); Асқаралиев Санжар; Вахобов Бахритдин; Рамазанов Умрилло; Попович Дмитрий; Нарзуллаев Отабек

Огоҳлантиришлар: Саматов Алишер, 33; Асқаралиев Санжар, 33; Вахобов Бахритдин, 33; Качур Руслан, 35

Четлатиш: Корнейчук Александр, 2; Вахобов Бахритдин, 49 (2СК)

Ундан олдинги "покер" эса айни пайтда "Андижон" шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳбоз Эркиновнинг номига ёзилган. Тажрибали ҳужумчи 2010 йил "Шўртан" либосида "Олмалиқ" дарвозасини 4 бор ишғол қилган эди.

Суперлига. Черан Гейнрихни ортда қолдирди

Автор :
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика