RU

Последние новости

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  16 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  15 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни юта олмади Новости

Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни юта олмади

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.


"Нефтчи" – "Локомотив" - 1:1
27 июнь. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 20:00
Бош ҳакам:
Найим Қосимов
Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов
Захира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов
VAR: Абдурашид Худойберганов
AVAR: Максим Нехочин
Назоратчи: Набижон Рўзимов
Комиссар: Ойбек Юнусов

Голлар: Ҳусайн Норчаев 49, - 1:0 (Муҳсин Убайдуллаев). Сардор Абдунабиев 74, - 1:1 (Муҳаммаданас Ҳасанов).

"Нефтчи": 35.Санжар Қувватов, 9.Ҳусайн Норчаев, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов (7.Жасур Жалолиддинов, 46), 14.Хуршид Мухторов, 17.Санжар Қодирқулов, 20.Анвар Ғофуров, 21.Мухсин Убайдуллаев, 24.Ғуломхайдар Гулямов (8.Кетелин Карп, 55), 70.Аббос Ғуломов (55.Манучеҳр Сафаров, 80), 77.Билолхон Тошмирзаев (19.Мирзоҳид Ғофуров, 70), 99.Нсунгуси Эффионг (18.Михай Роман, 70).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 3.Жалолиддин Жумабоев, 4.Боян Цигер, 23.Диёр Туропов.

"Локомотив": 32.Суҳроб Султонов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Иван Рогач, 11.Иззатилла Абдуллаев (29.Қувончбек Абраев, 60), 14.Дилшод Комилов, 15.Жасурбек Ҳакимов (7.Сардор Абдунабиев, 69), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 27.Собит Синдаров, 70.Абубакрризо Турдиалиев, 77.Лазизбек Мирзаев (6.Шерзоджон Комилов, 88).
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 20.Жавоҳир Мубораков, 23.Жаҳонгир Хошимбоев, 35.Азизбек Абдумажитов, 44.Исмоилбек Усмонхўжаев. 

Огоҳлантиришлар: Собит Синдаров 59, Манучеҳр Сафаров 81, Хуршидбек Мухторов 85.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+7. Ўйин якунланди. "Нефтчи" - "Локомотив" 1:1

90+7. ЗАРБААА! Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин ўйин қаҳрамони Султонов муштлари билан тўпни қайтарди! 

90+5. ЗАРБАААААА! Ҳусайн Норчаевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди!

90. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшилди

90. Хавфли вазият! "Нефтчи"нинг ҳужуми, ўнг қанотдан узатилган тўпга Мирзоҳид Ғофуров ета олмади!

88. Ўзгариш. "Локомотив". Мирзаев ўрнига Ш.Комилов тушди

85. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Хуршидбек Мухторов

81. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Манучеҳр Сафаров

80. Ўзгариш. "Нефтчи". Аббос Ғуломов ўрнига Сафаров тушди

79. Шифокорлар Султоновга ёрдам беришди, ўйин давом этади

77. ЗАРБААААААА! Ҳусайн Норчаев яқин масофадан зарба берди, Султоновдан ажойиб сейв! Роман бу вазиятда Суҳроб билан тўқнашиб кетди

74. ГОЛ! САРДОР АБДУНАБИЕВ! Чап қанотдан Муҳаммаданас Ҳасановнинг ҳаволатиб узатган тўпини захирадан майдонга тушган Сардор Абдунабиев боши билан дарвозага йўллади, Қувватов тўпни қайтара олмади - 1:1.

70. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Нсунгуси ва Тошмирзаев ўрнига Роман ва Ғофуров тушди

69. Ўзгариш. "Локомотив". Ҳакимов ўрнига Абдунабиев тушди

67. ЗАРБАА! Лазизбек Мирзаев жарима майдони ичидан зарба берди, Қувватов яна тўпни қайтарди!

67. ЗАРБАААА! "Локомотив"дан навбатдаги ўта хавфли вазият! Абдулазизхон Абдурашидовнинг зарбаси! Санжар Қувватов вазият қаҳрамони бўлди!

60. Ўзгариш. "Локомотив". Абдуллаев ўрнига Қувончбек Абраев тушди

59. Огоҳлантириш. "Локомотив". Собит Синдаров

57. ЗАРБАААААА! "Локомотив"нинг энг хавфли ҳужуми, Собит Синдаровнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

55. Ўзгариш. "Нефтчи". Ғуломҳайдар ўрнига Карп тушди

54. ЗАРБАА! Ғуломов ўткир бурчакдан зарба берди, тўп устунга тегиб қайтди

49. ГОЛ! Ҳусайн Норчаев! Муҳсин Убайдуллаевнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Норчаев бирга бир вазиятга чиқиб борди ва чап оёғида гол урди - 1:0.

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Нефтчи". Қаҳрамоновнинг ўрнига Жалолиддинов тушди


45+1. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:0

45+1. ЗАРБААААААААААА! Қодирқуловнинг ўнг қанотдан узатган тўпини дастлаб Тошмирзаев боши билан дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб қайтди, қайтган тўпни Қаҳрамонов боши билан дарвозага йўллади, бу сафар тўп тўсинга тегиб қайтди! 

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

44. "Нефтчи" футболчилари қанотлардан ҳаволатиб тўпни узатишда давом этмоқда, "Локомотив" ҳимоячилари тўпни қайтаришда давом этишмоқда

35. Зарба. Ўнг қанотдан Ғуломов узатган тўпни Нсунгуси боши билан дарвозага йўллашга уринди, ўта ноаниқ!

34. Ташаббус "Нефтчи" томонида, "Локомотив" фақат ҳимояланмоқда.

30. ЗАРБАААААА! Ғуломҳайдарнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан кейин Султоновдан суперсейв кўрдик!

23. "Water break" ўзбекчасига футболчилар томоқларини хўллаб олишди

21. УХХ! Яна "Нефтчи"да бурчак тўпи, Анваржон Ғофуровнинг боши билан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кетди!

17. Яна бир хавфли вазият, Нсунгуси тўпни эгаллаб зарба беришга уринди, ўхшамади!

17. УХХХ! "Нефтчи"да бурчак тўпи ва узатилган тўпни Нсунгуси боши билан дарвозага йўллашга уринди, бироз ноаниқ! Яна бурчак тўпи!

16. ЗАРБАААА! Ҳусайн Норчаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан кейин Суҳробжон Султонов сейв намойиш қилди!

12. Ўйин темпи у қадар юқори эмас, бу жуда иссиқ ҳаво билан боғлиқ бўлса керак

5. "Нефтчи"нинг ҳужуми, Нсунгусининг тўп узатишидан кейин Норчаев дарвоза томон борди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди...

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика