RU

Последние новости

15:03"Челси" Бразилия терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  1 14:39Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиада учун расмий қайдномаси маълум ёхуд кимлар захирада қолди?  8 14:19"Барселона" собиқ ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтади  1 13:53"Барселона" Ольмони қайтариш учун асосий таркиб футболчиси билан хайрлашишга тайёр  5 13:29"Барселона" иш ҳақи харажатларини сезиларли даражада камайтирди  3 13:01Қозоғистон футбол федерацияси Черчесов олдига қандай вазифа қўйган?  3 12:37"FourFourTwo" Яшинни барча даврларнинг энг яхши дарвозабони деб топди  4 12:10"Ювентус" "Верона" футболчисини трансфер қилди  1 11:46"Металлург" 2 нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  1 11:25Олимпиада олдидан. Элдор Шомуродов билан очиқчасига суҳбат  5 11:11Мбаппе вакиллари ПСЖга таҳдид қилди  2 10:50Нима учун Лени Йорони «Реал»га эмас, МЮга ўтгани маълум  9 10:21«Реал Мадрид» яна бир афсонаси билан шартномани узайтирди  8 09:48Жаҳон чемпиони Саудия Арабистонидан АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  3 09:19ФИФА яна бир терма жамоани дисквалификация қилиши мумкин  23

Суперлига. "Навбаҳор"нинг Намангандаги ҳукмронлиги давом этадими? "Нефтчи"ни ким тўхтатади? Новости

Суперлига. "Навбаҳор"нинг Намангандаги ҳукмронлиги давом этадими? "Нефтчи"ни ким тўхтатади?

Эртага Суперлиганинг 16-тур учрашувларига старт берилади.

Олдинда бизни нафақат турнинг балки мавсумнинг энг қайноқ ўйинлари кутмоқда. Мазкур ўйинлар олдидан айрим қизиқарли фактларга тўхталиб ўтамиз. 

- Айни пайтга келиб Суперлигада мағлубиятсиз одимлаётган фақат битта жамоа қолди. Турнир жадвалида мағлубиятлар деган қаторида "Нефтчи"да ҳамон 0 рақами сақланиб турибди. Суперлигадаги сўнгги бундай узун мағлубиятсиз серия "Пахтакор"га тегишли бўлиб, 2019 йилги мавсумда "шерлар" 24-тургача мағлубиятга учрамаган. 

- "Нефтчи" мағлубиятсиз серияси бўйича 2007 йилги натижасини яхшилади. "Нефтчи" мавсум стартидан 13-тургача мағлубиятсиз серия кўрсатган. 2008 йилги натижани яхшилаш учун эса фарғоналиклар яна 2та турда рақибидан 3 очко тортиб олиши керак бўлади. 2008 йилги мавсумда 12 апрелдан 20 сентябргача 17та беллашувда уч очко йўқотмаган. 16-турда Фарғонага Иван Бошкович бошчилигидаги "Сўғдиёна" ташриф буюради. "Нефтчи"ни тўхтатиш кимга насиб қилади?

- Жорий мавсумда ўз майдонида йўқотишларсиз юз фоизлик натижа билан келаётган ягона жамоа "Навбаҳор" бўлиб турибди. Самвел Бабаян шогирдлари Наманганда ўтган 7та ўйинда 7та ғалаба қайд этган, 14та гол урган ва 1та гол ўтказиб юборган. "Лочинлар"га меҳмондаги ягона голни "Олимпик" урган. Ўтган мавсумда "Навбаҳор"ни уйда мағлубиятга учратиш фақат "Сўғдиёна"га насиб қилган эди. Катта эҳтимол билан бу анъана эртага ҳам давом этади. "Навбаҳор" марказий тўқнашувда "Пахтакор"ни қабул қилади. 

- "Қизилқум" бу мавсум меҳмонда рақибларидан 3 очко олгани йўқ. Навоийликлар сафарда сўнгги бора 10 август куни "Бунёдкор" билан ўйинда ортга 3 очко билан қайтган. Жамоа навбатдаги турда ўз майдонида "Металлург"га қарши ўтказади. 


- ОКМК мезбон сифатида ҳали дуранг билан ўйинни якунламади. "Кончилар" 7та ўйиннинг 4тасида ғалаба, 3тасида мағлубият қайд этган. 

- Ўз майдонида ғалаба қозонмаган битта жамоа қолди. У ҳам бўлса "Бунёдкор". "Қалдирғочлар" нафақат уйда балки умумий 10та учрашувдан бери ғалабасиз сериясини давом эттиряпти. Бу борада аллақачон клуб тарихидаги энг ёмон натижа қайд этиб бўлинган. "Бунёдкор" сўнгги маротаба мезбон мақомида сўнгги бор 2022 йилнинг ноябрь ойида "Сурхон"дан устун келганди (2:1). "Бунёдкор" стадионидаги охирги ғалаба 2022 йил 31 март куни "Динамо" (2:1) устидан қўлга киритилган. Александр Крестинин шогирдлари 12 август куни Тошкентда "Андижон"ни қарши олади. Балки бу ўйинда "қалдирғочлар" ўзининг ёқимсиз сериясига барҳам берар. 

- Меҳмонда муроса кўчасини танлашдан бош тортган икки жамоа қолди. Булар "Пахтакор" ва "Бухоро". Пойтахт клуби 6та учрашувнинг 5тасида ютуқни ўзиники қилди, 1та баҳсда мағлубиятга учради. Иккинчи турда Фарғонага борган амалдаги чемпионлар ортга қуруқ қўл билан қайтишга мажбур бўлишган эди. Эртага уларни янада қийин баҳс кутмоқда, "Навбаҳор" билан ўйин эса кўп нарсага аниқлик киритиб бериши мумкин. "Бухоро"нинг сафардаги бу мавсумдаги биринчи ва охирги ғалабаси "Турон" билан ўйинда нишонланган. 

- "Турон" 15-турга келиб турнир жадвалидаги 0 рақамини ўзгартира олди. Ёрқин Назаров бошчилигида катта тезлик олган "тулпорлар" "Насаф"ни енгишни уддасидан чиқди. Бу ўз майдонидаги илк тантана бўлиб қолмай Суперлигада мавсумдаги ғалабалар сонини ҳам очди. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика