RU

Последние новости

18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  0 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК (матнли трансляция)  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  6 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  13 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0

Суперлига. Юқори темпда кечган ўйинда "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. Юқори темпда кечган ўйинда "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.


НАВБАҲОР – БУНЁДКОР - 2:1 (ТУГАДИ)
17 октябрь 2021 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Акобирхўжа Шукуруллаев, Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Александр Попов
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
VAR ассистент: Алишер Усмонов
Комиссар: Рамиль Ильясов

Гол: Нурилло Тўхтасинов 49 0:1, Сардор Теляков 57 1:1, Забиҳилло Ўринбоев 60, 2:1


"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Цигер, 8. Сардор Теляков (28. Илҳомжон Алижонов, 87) 9.Иван Соловьёв (14. Гуттинер Коста 87), 10. Қувондиқ Рўзиев (, 17. Эҳсони Паншанбе, 46), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 70.Аббос Ғуломов ( 25. Шоҳруҳ Маҳмудхожиев,90+3), 88. Боян Найденов, 95.Забиҳилло Ўринбоев (20. Иброҳим Ғанихонов, 81)
Захира: 35. Раҳимжон Давронов, 5. Хушнудбек Авилов, 67. Тоҳир Рафаэлов, 77. Ҳусайн Эргашбоев.

"Бунёдкор": 91.Зафар Сафоев, 4.Даврон Эргашев (37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 81) 6.Авазбек Ўлмасалиев, 10.Хуршид Ғиёсов ( 54. Умид Султонов 81), 13.Лутфулла Тўраев, 17.Одилжон Абдураҳмонов (8. Санжар Рашидов, 88), 19.Нурилло Тўхтасинов, 22.Шаҳбоз Эркинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов, 49.Иброҳим Томива.
Захира: 1. Равшан Ягудин, 3. Диан Талхатов, 21. Ғайрат Азизхўжаев, 26. Улуғбек Абдуллаев, 33. Умарали Раҳмоналиев, 35. Азиз Пирмуҳаммадов, ,

Огоҳлантиришлар: Одилжон Абдураҳмонов 13, Қувондиқ Рўзиев 39, Нурилло Тўхтасинов 51, Коста Гуттинер 90



ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90+3. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Аббос Ғуломов ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудхожиев тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ОГОҲЛАНТИРИШ. Коста Гуттинер

88. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Одилжон Абдураҳмонов ўрнига Санжар Рашидов майдонга тушди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Иван Соловьёв ўрнига Коста Гуттинер, Сардор Теляков ўрнига Илҳом Алижонов тушди. 

83. ЗАРБАААА. Иброҳим Ғанихонов жарима майдончаси ичида дарвозага зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини олдидан ўтиб кетди. 

81. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Иброҳим Ғанихонов майдонга тушди. 

81. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Давронжон Эргашев ўрнига Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Хуршид Ғиёсов ўрнига Умид Султонов майдонга тушди. 

70.  Стадион ларзага келяпти. Икки жамоа мухлислари тинмай олқишлашмоқда. 

65. Мезбонлар босимни оширмоқда. Темп юқори. 

60. ГОООООООЛ. Забиҳилло Ўринбоев Иван Соловьёвнинг бурчак узатмасидан кейин боши билан "Бунёдкор" дарвозасига иккинчи голни урди. Ҳужумчи жорий мавсум Суперлигадаги илк голини урди. 



57. ГООООООЛ. "Навбаҳор" ҳисобни тенглаштирди. Боян Найденовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Сардор Теляков боши билан голга айлантирди. 



56. Сардор Теляковнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

51. ОГОҲЛАНТИРИШ. Нурилло Тўхтасинов




49. ГООООООООЛ. "Бунёдкор" жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олди. Нурилло Тўхтасинов ўз услубида чап оёқда жарим майдончаси чизиғи устида зарба йўллаб дарвозани ишғол қилди. 

48. Иброҳим Томивадан ажойиб узатма, Шаҳбоз Эркиновдан ноаниқ зарба. 

46. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Қувондиқ Рўзиев ўрнига Эҳсони Паншанбе тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+2. "Навбаҳор" яхши ҳужум ташкил қилди. Забиҳилло Ўринбоевда гол уриш учун имконият юзага келганди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. ЗАРБАА. Иброҳим Томиванинг кучсиз зарбасини Ўткир Юсупов ушлаб олди. 

41. Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси анча кучли ва ноаниқ чиқди. 

39. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Навбаҳор", Қувондиқ Рўзиев

34. ЗАРБАААААААА. Сардор Теляковнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Зафар Сафоев қайтарди. 

30. "Бунёдкор" ҳужум ташкил қилди. Самарасиз. 

24. Сардор Теляков ҳозир шифокорлардан ёрдам олди

20. Майдонда кескин кураш кечмоқда, футболчилар бир бирини аямаяпти. Тўқнашувлар жуда кўп, аммо зарба деярли йўқ

13. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Одилжон Абдураҳмонов



5. Хавфли вазият! "Навбаҳор" хавфли ҳужум уюштирди. Ғуломовнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Ўлмасалиев майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика