RU

Последние новости

07:56Қўқондаги «Марказий» стадиондаги қурилиш ишлари қандай кетмоқда?  0 07:25Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлайди  3 02:55ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ғалаба қозонди, "Милан" эса мағлуб бўлди  17 02:45АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди  20 01:06"Арсенал" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  1 00:39ЕЧЛ. "Брюгге" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига дастлабки ўйинда "Аталанта"дан устун келди  9 00:07"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" Лукеба учун курашади  1 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  3 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  3 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  29 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  8 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  18

Суперлига. “Насаф” - “Сўғдиёна”. Превью Новости

Суперлига. “Насаф” - “Сўғдиёна”. Превью

“Насаф” бу йилги Суперлигасининг 2-тур учрашувини ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади.

Мазкур учрашув бу йилги чемпионатдаги “Насаф”нинг илк уй учрашуви бўлади.

Учрашув 31 март якшанба куни “Марказий” стадионда соат 19:15да бошланади. Бир кун аввал, яъни 30 март куни эса клубларнинг U-21 жамоалари ўртасидаги баҳс бўлади. Учрашув “Геолог” стадионида соат 16:30да бошланади.

Ўзаро учрашувларга оид фактлар

Ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида бунгача ўзаро 38 маротаба куч синашган. Шулардан 30та ўйинда “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. Ушбу тарихий дуранг 1998 йил Қаршида қайд этилган. 7 учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган. Ўзаро учрашувларда 113 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик "Насаф" томонида – 82:31.

Мазкур жамоалар ўртасидаги сўнгги марта, ўтган йили Жиззахда бўлган учрашувда, “аждарлар” 1:0 ҳисобида зафар қучган.



Қаршида бўлган ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар бунгача Қаршида ўзаро 19та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 16 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган бўлса, 2 марта “Сўғдиёна” жамоаси ғалабага эришган. Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувларнинг фақат биттасида, яъни 1998 йилги мавсумда голсиз дуранг қайд этилган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 66та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича устунлик "Насаф" томонида - 49:17.

Қаршидаги сўнгги ўзаро беш учрашув натижаси
31.05.2015. “Насаф” - “Сўғдиёна” 3:1
26.06.2016. “Насаф” - “Сўғдиёна” 2:1
30.03.2017. “Насаф” - “Сўғдиёна” 4:0
30.04.2018. “Насаф” - “Сўғдиёна” 1:2
23.10.2018. “Насаф” – “Сўғдиёна” 3:0



Ўзаро қайд этилган йирик ҳисоблар

"Насаф" жиззахликларни энг йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган. “Сўғдиёна” эса 3:2 йирик ҳисобидаги ғалабага эришган.

Ўзаро ўйинларда “аждарлар” етти марта йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0 – 2000, 2009, 2016, 2018 йил, 4:1 – 2004, 2009, 4:0 - 2017).

Мураббийлардан иқтибослар

Ўзингизга маълум, ўтган йили чемпионатнинг сўнгги учрашувини “Насаф” Жиззахда “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказган эди. Учрашувда "Насаф" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ўйиндан сўнг мураббийлар қандай фикр билдиришган эди? Қуйида иқтибослар келтирамиз.



Рўзиқул Бердиев: - Биз бугун фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиққан эдик. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз мени умуман қониқтирмади. Шунинг учун танаффус пайтида футболчиларимиз билан жиддий гаплашиб олдик. Натижада иккинчи бўлимни анча мазмунли ўтказдик. Гол киритдик ва якунда ғалабани сақлаб қола олдик. Бугун рақиб жамоа ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Очко биздан кўра уларга кўпроқ керак эди. Лекин ҳимоячиларимиз уларга асло имкон беришмади.

Сергей Лушан: -Бугун мағлуб бўлдик. “Машъал” билан ўйин ҳал қилувчи бўлгани боис сариқ карточкаси бор футболчиларни “Насаф” билан ўйинга қўйиб таваккал қилмадик. Шу сабабли таркибда ўзгариш қилдик. Баҳс давомидаимкониятларимиздан фойдалана олмадик. Рақиблар биргина хатодан фойдалана олди. Футболда шунақа тушунча бор сен урмасанг сенга уришади. Шогирдларимнинг ўйиндан қониқдим.



Жамоалар бу йилги чемпионатни қандай бошлашди?

“Насаф” ўтган 1-тур учрашувини сафарда “Динамо” жамоасига қарши ўтказди ва 1:1 ҳисобида дурангга эришди. “Сўғдиёна” жамоаси эса ўз майдонида “Бунёдкор” жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди.Шундай қилиб, ўтган 1-турда қайд этилган икки ғалабанинг бирини айнан “Сўғдиёна” жамоаси қўлга киритган.

“Насаф”га битта нарса куч бағишлайди. Бу ҳам бўлса мухлисларнинг стадионда қўллаб-қувватлашидир. Шундай экан “Марказий” стадионга ташриф буюринг ва севимли жамоангизга далда бўлинг. “Марказий”га сизга мунтазир, азиз футбол ишқибозлари!


Насаф

Дилшод Саитов - 6', Бобурбек Давлатов - 53', Ислом Кенжабоев - 79'

Суперлига. Тур 2

31/03/2019, 19:15

1
:
3
Завершен

Согдиана

Никола Милинкович - 33'

45'
90'
6'  Дилшод Саитов
24'  Хумоюн Муртозаев
53'  Бобурбек Давлатов
66'  Ойбек Бозоров (Ислом Кенжабоев)
79'  Ислом Кенжабоев
83'  Сардор Абдураимов
86'  Ислом Рашидханов (Дониер Нарзуллаев)
89'  Бобурбек Давлатов (Джурабек Маннонов)
24'  Элер Орифов
33'  Никола Милинкович
33'  Нуриддин Хасанов
58'  Иззат Абдуллаев (Шохруз Норхонов)
66'  Нуриддин Хасанов (Сирож Мелиев)
68'  Достон Ташматов (Ойбек Нурматов)

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика