RU

Последние новости

16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди?(тўлиқ матбуот анжумани)  0 15:43Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин  0 15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  5 14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  10 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  19 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  9 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  8

Суперлига. "Навбаҳор" Бекободда мағлуб бўлди Новости

Суперлига. "Навбаҳор" Бекободда мағлуб бўлди

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган "Металлург" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Учрашув бошланди. 20-дақиқада Исоқжоновнинг 18 метрлардан тепган тўпини Акбар Тўраев ушлаб олди. 23-дақиқада Нўъмоновнинг тепган тўпини Илёсов қийинчилик билан қайтариб қолишга эришди.

31-дақиқада Зоҳид Абдуллаев дарвозабон билан яккама-якка чиқиш имконига эга бўлганди. Тўраев тўпни ўз вақтида қайтаришга эришди. 32-дақиқада Ўруновнинг 17 метрлардан тепган тўпи ноаниқ кетди. 

33-дақиқада Исоқжоновнинг жарима зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб қайтди. Такрорий зарба эса ноаниқ кўриниш олди. 37-дақиқада бурчак зарбасидан кейин хавфли вазият юзага келди. Ўруновнинг якуний зарбаси эса ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

39-дақиқада Жўрабоевнинг 17 метрлардан тепган тўпи йўналиши бироз ноаниқ кетди. 42-дақиқада Исаевнинг зарбаси ҳам ноаниқ кўриниш олди. 

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. 

47-дақиқада ҳимоядаги хатодан сўнг Исломбек Исоқжонов жарима майдони ташқарисидан Акбар Тўраев дарвозасини ишғол қилди - 1:0.

75-дақиқада Турғунбоевнинг тепган тўпини ҳимоячи майдон ташқарасига чиқариб юборди.

Ўйинда "Металлург" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 



Суперлига / 29-тур
4 ноябрь, якшанба
“МЕТАЛЛУРГ” – “НАВБАҲОР” 1:0
Бекобод. “Металлург” марказий стадиони.
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Раҳимбек Каримов.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Бахтиёр Маметов.

Гол: Исломбек Исоқжонов 47, - 1:0.  

“Металлург”: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Зоир Жўрабоев, 5. Аббос Отахонов, 7. Суҳроб Нуруллоев, 8. Шаҳзод Шайманов (87. Баҳодир Пардаев, 83), 10. Ислом Исоқжонов (90. Зафар Тўраев, 70), 15. Зоҳид Абдуллаев,  28. Станислав Андреев, 37. Шерзод Файзиев, 42. Худойшукур Сатторов, 77. Муҳаммад Исаев.
Захира: 1. Зафар Сафаев, 6. Иброҳим Йўлдошев, 11. Муҳаммаджон Султонов, 22. Давронбек Умиров, 88. Аброр Хусинов, 91. Павел Смоляченко, 92. Отабек Зокиров.

“Навбаҳор”: 45. Акбар Тўраев, 5. Игорь Голбан, 6. Остон Ўрунов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 9. Дилшод Жабборов, 10. Азизбек Турғунбоев, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (17. Сардор Сулапймонов, 55), 24. Давронбек Ҳошимов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Томислав Пайович.
Захира: 35. Дилшод Ҳамроев, 29. Ҳожиакбар Юнусов, 77. Музаффар Абдуллаев, 96. Билолжон Тошмирзаев.

Огоҳлантиришлар: Исломбек Исоқжонов 26, Зоир Жўрабоев 60, Дилшод Жабборов 60, Жаҳонгир Меҳмонов 65, Шаҳзод Шайманов 66, Томислав Пайович 90+3, Станислав Андреев 90+4.


Рейтинг: +8   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика