RU

Последние новости

08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  0 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  0 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  0 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  2 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  5 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  5 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  8

Суперлига. "Металлург" ва "Бунёдкор" 1 очкодан бўлишиб олишди Новости

Суперлига. "Металлург" ва "Бунёдкор" 1 очкодан бўлишиб олишди

Coca Cola Суперлига 12-тури доирасида "Металлург" жамоаси "Бунёдкор"ни қабул қилди.

Учрашувда ҳар иккала жамоа ҳам пенальтидан биттадан гол урди ҳамда томонлар 1 очкога эга бўлишди.

Металлург

Дамир Темиров - 17'

Суперлига. Тур 12

27/05/2023, 20:00

1
:
1
Завершен

Бунедкор

Джасур Ҳакимов - 24'

45'
90'
17'  Дамир Темиров
44'  Ҳусниддин Гафуров
57'  Керим Палич
84'  Дамир Темиров (Бехруз Шодмонов)
90'  Марко Обрадович (Далер Шарипов)
24'  Джасур Ҳакимов
45'  Шохрух Абдурахмонов
52'  Алексей Носко
73'  Дониёр Абдуманнопов (Джасур Якубов)
80'  Джасур Якубов
90'  Игорь Иванович (Ахмаджон Анваров)
90'  Джасур Ҳакимов (Умидбек Султонов)

Суперлига, 12-тур

27.05.2023, 20:00

"Металлург" стадиони, Бекобод.

"Металлург" – "Бунёдкор" 1:1

Голлар: Д.Темиров (пен.) 17 - Ж.Ҳакимов (пен.) 24

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Шоҳнур Йўлдошев, Шоҳруҳ Аъзамов, Достон Мирзараимов,

VAR ҳаками: Ильгиз Танташев

AVAR: Ришат Нугманов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Бекзод Арипов.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 4.Керим Палич, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Ҳусниддин Ғофуров, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Бектемир Абдуманнонов, 11.Дамир Темиров, 17.Владислав Касминин, 22.Шахзодбек Ғофурбеков, 91.Марко Обрадович, 97.Муҳаммадали Алиқулов

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 21.Абдужалил Маназаров, 23.Беҳруз Шодмонов, 55.Филип Стаменкович, 20.Далер Шарипов, 29.Диёрбек Тоиров, 3.Акбар Расулов, 2.Арслонбек Баҳромов

"Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов, 2.Алексей Носко, 4.Давронжон Эргашев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Акбаржон Исматуллаев, 8.Шоҳрух Абдураҳмонов, 11.Игорь Иванович (14.Аҳмаджон Анваров, 90+2), 15.Жасур Ҳакимов (99.Умидбек Султонов, 90+2), 22.Усмонали Исмоналиев, 33.Дониёр Абдуманнопов (5.Жасурбек Ёқубов, 73), 34. Суҳроб Иззатов. 

Захира: 71.Сарвар Каримов, 17.Виктор Сотникау, 25.Муҳаммадсафо Фозилов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 45.Фарҳод Ўткиров, 57.Амир Тўрақулов.

Огоҳлантиришлар: Ҳ.Ғофуров 44, К.Палич 57 - Ш.Абдураҳмонов 45+2, А.Носко 52, Ж.Ёқубов 80


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашувс якунланди. Дуранг.

90+5 - Мезбонлар сафида Обрадович ўрнига Д.Шарипов тушди.

90+2 - Меҳмонлар сафида И.Иванович ҳамда Ж.Ҳакимов ўрнига А.Анваров ва У.Султонов туширилди.

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86 - Зарбааа, Обрадовичнинг бош билан берган зарбаси дарвозага кириб кетаётганда Ж.Ёқубов уни қайтарди.

84 - Мезбонларда Д.Темиров ўрнига Б.Шодмонов туширилди.

82 - Ҳ.Ғофуровнинг жаримадан тепган тўпи анча ноаниқ кетди.

80 - Жасур Ёқубов огоҳлантирилди.

76 - Исматуллаевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

73 - "Бунёдкор"да Д.Абдуманнопов ўрнига Жасур Ёқубов тушди.

72 - Йўқ, бош ҳакам пенальтини бекор қилди. Унга ВАР ёрдам берди.

67 - Яна пенальти, баҳсдаги учинчи 11 метрлик. Бу сафар Лобанов Ивановични йиқитди. Темур Тўхтасинов 2 дақиқа кутиб охири ўзи ВАРни кўргани кетди.

64 - Бектемир Абдуманноновнинг қанотдан узатган тўпи Дамир темировгача боришига С.Султонов йўл қўймади.

57 - Жуда қўпол ўйин учун К.Паличга сариқ.

52 - Носко огоҳлантирилиди.

51 - Обрадовичнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ.

2-бўлимга старт берилди.

Биринчи бўлим тугади.

Шоҳрух Абдураҳмонов огоҳлантирилди.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44 - Огоҳлантириш: Ҳ.Ғофуров Ивановичга нисбатан қўполлик учун сариқ олди.

40 - Уҳҳ, Обрадовичнинг зарбасидан кейин С.Султонов жамоасини голдан қутқарди.

35 - Зарбаа, З.Ўринбоевнинг уринишидан кейин С.Султонов тўпни ушлаб олди.

33 - Бурчак зарбасидан А.Ўлмасалиевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.

24 - ГОООЛЛЛ, Жасур Ҳакимов пенальтидан мувозанатни тикламоқда - 1:1.

21 - Яна пенальти, бу сафар "Металлург" дарвозасига. Х.Сатторов С.Иззатовни йиқитгани учун 11 метрлик зарба белгиланди.

17 - ГОООЛЛЛ, Дамир Темиров 11 метрлик нуқтадан адашмади - 1:0.

15 - "Бунёдкор" дарвозасига пенальти белгиланди. Носко Обрадовични йиқитди.

Бугун бекободликларнинг иккала чап қанот ҳимоячилари дисквалификация сабаб ўйинда иштирок этишмаяпти. Булар: Аброр Тошқўзиев ҳамда Эргаш Исмоилов.

7 - Зарбааа, М.Алиқуловнинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

4 - Ўйиндаги биринчи зарбани Даврон Эргашев бош билан берди, бироз ноаниқ.

Ўйин бошланди.

Учрашув бошланиши бироз кечикмоқда.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>> СУПЕРЛИГА

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика