RU

Последние новости

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  1 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  1 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  19 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Суперлига. 10 дақиқа ичида 4 та гол ўтказиб юборган "Қизилқум" сафарда "Локомотив"га ютқазди Новости

Суперлига. 10 дақиқа ичида 4 та гол ўтказиб юборган "Қизилқум" сафарда "Локомотив"га ютқазди

Суперлига 17-тур доирасидаги "Локомотив" — "Қизилқум" ўйини якунланди.

Локомотив

Джасур Ҳакимов - 11', Шодиёр Шодибоев - 15', Сардор Абдунабиев - 18', Михаил Гащенков - 21'

Суперлига. Тур 17

25/08/2024, 18:00

2
:
4
Завершен

Кызылкум

Элгуджа Лобжанидзе - 35', Элгуджа Лобжанидзе - 54'

45'
90'
11'  Джасур Ҳакимов
11'  Валерий Кичин
15'  Шодиёр Шодибоев
15'  Сардор Абдунабиев
18'  Сардор Абдунабиев
18'  Санжар Турсунов
21'  Михаил Гащенков
21'  Абдулазиз Абдурашидов
27'  Санжар Турсунов (Дильшод Джураев)
73'  Шодиёр Шодибоев (Кувончбек Абраев)
86'  Сардор Абдунабиев (Собит Синдаров)
86'  Лазизбек Мирзаев (Анзур Исмоилов)
86'  Михаил Гащенков (Рустам Холназаров)
90'  Джасур Ҳакимов
27'  Робертс Озолс (Хумоюншох Сайётов)
27'  Джамолиддин Убайдуллаев (Илхом Вахобов)
27'  Даврон Анваров (Фаррух Джураев)
35'  Элгуджа Лобжанидзе
35'  Акаки Шулая
54'  Элгуджа Лобжанидзе
73'  Гиорги Кухианидзе (Шахзод Рахматуллаев)
73'  Бахтиёр Касимов (Файзуллобек Жуманкузиев)
79'  Файзуллобек Жуманкузиев

"Локомотив" – "Қизилқум" 4:2

25 август. Тошкент вилояти. "Дўстлик" стадиони. 18:00 

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов 

Захира ҳаками: Сардор Миродилов

VAR: Ильгиз Танташев

AVAR: Ҳусан Худойбердиев 

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: 1:0 — 11, Жасур Ҳакимов (Валерий Кичин), 2:0 — 15, Шодиёр Шодибоев (Сардор Абдунабиев), 3:0 — 18, Сардор Абдунабиев (Санжар Турсунов), 4:0 — 21, Михаил Гашченков (Абдулазиз Абдурашидов), 4:1 — 35, Элгужа Лобжанидзе (Акаки Шулая), 4:2 — 54, Элгужа Лобжанидзе (пенальти).

"Локомотив": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 3. Валерий Кичин, 7. Сардор Абдунабиев (27. Собит Синдаров, 86), 10. Шодиёр Шодибоев (28. Қувончбек Абраев, 73), 15. Жасурбек Ҳакимов, 17. Санжар Турсунов (8. Дилшод Жўраев, 27), 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 70. Абубакр Ризо Турдалиев, 77. Лазизбек Мирзаев (55. Анзур Исмоилов, 86), 97. Михаил Гашченков (72. Рустам Холназаров, 86).

Захира: 12. Суҳробжон Султонов, 9. Темур Мамасидиқов, 11. Константин Базелук, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов.

"Қизилқум": 12. Роберт Озолц (1. Ҳумоюншох Сайётов, 27), 6. Асрор Ғафуров, 7. Даврон Анваров (2. Фарруҳ Жўраев, 27), 8. Гиорги Кухианидзе (22. Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 73), 10. Элгужа Лобжанидзе, 11. Акаки Шулая, 13. Николай Тарасов, 17. Муҳаммадали Ғиёсов, 18. Бахтиёржон Қосимов (77. Файзуллобек Жуманқўзиев, 73), 23. Самандар Шукуруллаев, 71. Жамолиддин Убайдуллоев (4. Илҳомжон Ваҳобов, 27).

Захира: 9. Ҳумоюн Абдуалимов, 14. Файзулла Қамбаров, 79. Диёр Раҳматиллоев.

Огоҳлантириш: Файзуллобек Жуманқўзиев (79), Жасурбек Ҳакимов (90).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Меҳмонлар томонидан йўлланган жарима зарбаси кучли ва хавфли кўриниш олди, аммо тўп дарвоза томон аниқ бормади.

86. "Локомотив"да учта ўзгариш содир бўлди.

79. Бироз аввал захирадан майдонга тушган Жуманқўзиев рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

75. Лобжанидзенинг рақиб жарима майдонидаги навбатдаги зарбаси дарвоза тўрининг ён томонига тегди.


73. Икки жамоа таркибида ўзгаришлар амалга оширилди.

71. Хавфли вазият! Ҳакимов рақиб жарима майдонида қулай нуқтадан турганига қарамай, бош билан зарба йўллай олмади, "Қизилқум" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

67. Тарасов қулай вазиятдан фойдалана олмади. Ҳужум якунида тўп айнан ундан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

62. "Қизилқум" ҳужум қилаётган паллада "Локомотив" жарима майдони тарафда иккинчи тўп тўхтаб турган экан, ҳакам буни пайқамаган.

58. Хавфли вазият! Сайётов ўзи билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган рақиб футболчисининг зарбаси йўналишини ўзгартирди, ундан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 

54. ГОЛ! Элгужа Лобжанидзе пенальтидан "Локомотив" дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни қисқартирди. Грузиялик ҳужумчи чап томонни нишонга олди, Абдужалилов эса тўп йўналишини топа олмади.

53. Ҳакам "Локомотив" дарвозаси томон пенальти белгилади.

51. Ваҳобовнинг узатмаси "Локомотив" жарима майдонида мезбонлар ҳимоячиси Йўлдошевнинг қўлига тегди. Ҳакам ВАР вазиятдни мониторда кўради. 

48. Лобжанедзе рақиб жарима майдонида бош билан зарба йўллади, бироқ унга бу сафар омад кулаб боқмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+4. Хавфли вазият! Ғиёсовнинг зарбасини Абдужалилов қайтарди.

45+2. Хавфли вазият! Ваҳобов чап оёқда чиройли зарба йўллади, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. Шу дақиқаларнинг биринчисида мезбонларнинг ҳужуми голга айланиши мумкин эди, "Қизилқум" ҳимоячиси сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

43. Ҳакимовнинг навбатдаги зарбаси анча ноаниқ кетди.

41. "Локомотив"нинг бурчакдан узатмаси зарба билан якунланди, аммо тўп йўналиши ноаниқ кўриниш олди. 

35. ГОЛ! Лобжанидзе рақиб ҳимоячисини доғда қолдирган ҳолда тўпни ўзига қулай тўғрилаб олди ва ҳисобни бироз қисқартирди.

34. "Қизилқум" ҳимоячилари рақибга бешинчи голни совға қилишга бир баҳя қолди. Сайётов охирги паллада эпчилроқ ҳаракат қилган ҳолда тўпни эгаллаб олди.

27. "Қизилқум"да биратўла уч ўзгариш рўй берди. "Локомотив" ҳам битта ўзгаришга қўл урди.

"Қизилқум"нинг биринчи бўлимдаёқ бир хил услубда, қаршиликларсиз гол ўтказиб юбориши шубҳали. Мени маъзур тутинг, кўп нарсага шубҳаланадиган бўлиб қолганман.

21. ГОЛ! "Қизилқум" бугун "очиқ эшиклар куни" ўтказмоқда. "Локомотив" бугунги ўйиндаги тўртинчи тўпини киритди, рақиб жарима майдонида эса кетма-кет учинчи маротаба бош билан дарвозани ишғол қилди. Бу сафарги гол Михаил Гашченков ҳисобига ёзилди. Навоийликлар устози кубок ўйинидан сўнг бор эътиборини Суперлигага қаратишини айтганди. Бу сўнгги ўйинларда сезилиб турибди.


18. ГОЛ! "Қизилқум" Тошкентга ҳимоячиларсиз келган кўринади. Турсуновнинг узатмасидан сўнг бу сафар Абдунабиев бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

15. ГОЛ! Ҳали ўзига келиб улгурмаган "Қизилқум" дарвозасидан иккинчи тўпни ўтказиб юборди. Абдунабиевнинг саъй-ҳаракатлари натижасида жарима майдони марказида турган Шодибоев рақиб дарвозасини ишғол қилди!


11. ГОЛ! Ён чизиқдан жарима майдонига узатилган тўпни Жасур Ҳакимов бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

11. Ғиёсовнинг акробатик услубда йўллаган зарбаси кучли чиқмади, шу боис Абдужалилов қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди.


9. Шодибоев алдамчи ҳаракатлари билан рақиб жарима майдонига кириб боришга уринди, бироқ шериги уни тушунмади.

8. Қосимов томонидан йўлланган жарима зарбаси кучли бўлмагани боис "Локомотив" дарвозабонига қийинчилик туғдирмади.

7. Лобжанидзега нисбатан қўполлик ишлатилди. "Қизилқум"да стандарт вазият юзага келди.

6. "Қизилқум"нинг дастлабки ҳужумини Ҳакимов бартараф этди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Локомотив" оқ, "Қизилқум" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика