RU

Последние новости

02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  0 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  401 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2

Суперлига. "Пахтакор" "Локомотив"ни йирик ҳисобда таслим қилди, Эркиновдан хет-трик! Новости

Суперлига. "Пахтакор" "Локомотив"ни йирик ҳисобда таслим қилди, Эркиновдан хет-трик!

Ўзбекистон Суперлигаси 25-тури доирасидаги "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Coca-Cola Суперлига. 25-тур

ЛОКОМОТИВ – ПАХТАКОР - 0:3

20 ноябрь 2021 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 16:15

Ҳакамлар: Достон Мирзараимов, Абдуҳамидулло Расулов, Александр Буров, Акмал Раҳимов

Назоратчи: Мамур Саидқосимов

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Ҳожимат Эркинов 36, - 0:1. Ҳожимат Эркинов 84, - 0:2. Ҳожимат Эркинов 86, - 0:3.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Ислом Қобилов, 5.Кахи Махарадзе, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 17.Санжар Қодирқулов (8.Жавоҳир Сидиқов, 61), 19.Жасур Жалолиддинов (45.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 72), 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.ҒуломҲайдар Ғуломов (54.Игорь Чикризов, 81), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (27.Ислом Рашидхонов, 72), 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёр Туропов (14.Азизбек Амонов, 61).

Захира: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 7.Садриддин Абдуллаев, 22.Самуэль Опе, 94.Хуршидбек Мухторов.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 88.Шаҳзод Азмиддинов, 23.Шерзод Аъзамов (16.Марлен Чобанов, 46), 5.Анзур Исмоилов, 34.Фарруҳ Сайфиев (19.Шароф Муҳиддинов, 55), 21.Аброр Исмоилов (14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 61), 27.Сардор Собирхўжаев (7.Одилжон Ҳамробеков, 76), 18.Ҳожимат Эркинов, 28.Диёр Холматов, 10.Драган Черан (42.Аббосбек Файзуллаев, 76), 11.Боян Матич.

Захира: 25.Элдор Суюнов, 8.Азизбек Турғунбоев, 9.Шерзод Темиров, 17.Достонбек Ҳамдамов.

Огоҳлантиришлар: Ислом Қобилов 22, Фарруҳ Сайфиев 51, Аброр Исмоилов 54, Кахи Махарадзе 60, Шаҳзод Азмиддинов 60, ҒуломҲайдар Ғуломов 68, Жасур Жалолиддинов 70.




ЯНГИЛАШ

 


90+3. Учрашув якунланди, "Локомотив" - "Пахтакор" 0:3

90+2. ЗАРБАА! Сидиқовнинг зарбаси ноаниқ кетди!

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

87. ЗАРБААА! Абдуҳолиқовнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди!

86. ГООООООООООООООООООООООЛ! ҲОЖИМАТ ЭРКИНОВ! 0:3. Файзуллаевнинг узатган тўпи Қобиловга тегиб Эркиновга борди, Ҳожимат хет-трикка эришди!



84. ГООООООООООООООООООООООЛ! ҲОЖИМАТ ЭРКИНОВ! 0:2. Чап қанотдан Муҳитдинов тўпни узатди, Матичнинг зарбасидан кейин Илёсов тўпни қайтарди, қайтган тўпни Эркинов ўткир бурчакдан дарвозага йўллади! 



82. ЗАРБААААААА! Матичнинг қулай вазиятдан тепган тўпи ноаниқ кетди

81. Ўзгариш. "Локомотив". Ғуломов ўрнига Чикризов туширилди

76. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Ҳамробеков, Черан ўрнига Файзуллаев туширилди

76. ЗАРБААА! Шерзод Файзиевнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни ушлаб олди

72. Ўзгаришлар. "Локомотив". Жалолиддинов ўрнига Тошпўлатов, Муҳаммадиев ўрнига Рашидхонов туширилди

70. Огоҳлантириш. "Локомотив". Жасур Жалолиддинов

68. Огоҳлантириш. "Локомотив". ҒуломҲайдар Ғуломов

61. Ўзгариш. "Локомотив". Қодирқулов ва Туропов ўрнига Сидиқов ва Амонов тушди



61. Ўзгариш. "Пахтакор".  Аброр Исмоилов ўрнига Иминов тушди

60. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Шаҳзод Азмиддинов

60. Огоҳлантириш. "Локомотив". Кахи Махарадзе 



59. УХХХ! Майдонда "ишкал"! Махарадзе ва Исмоилов ҳозир даҳанаки "жанг"га киришиб кетишди!

55. Ўзгариш. "Пахтакор". Сайфиев ўрнига Муҳитдинов тушди

54. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Аброр Исмоилов

51. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Фарруҳ Сайфиев

48. ЗАРБА! Матичнинг аниқ зарбасидан кейин Илёсов тўпни ушлаб олди

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгариш. "Пахтакор". Аъзамов ўрнига Чобанов тушди


45+1. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:1



45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

44. "Локомотив" гол ўтказганидан кейин кўпроқ ҳужумга ўтмоқда, аммо ҳозирча самара йўқ



36. ГООООООООООООООООООЛ! ҲОЖИМАТ ЭРКИНОВ! 0:1. Бирга бир вазиятда Эркинов зарба берди, Илёсов тўпни қайтарди, қайтган тўпни унинг ўзи дарвозага йўллади. 



35. Хавфли вазият! Эркиновнинг ўнг томондан узатган тўпини Қобилов қайтариб юборди!

30. ЗАРБААААА! Чераннинг узатмасидан кейин Боян Матич қулай вазиятда ноаниқ зарба йўллади

24. ЗАРБА! Эркиновнинг бирга-бир вазиятда берган зарбаси ноаниқ бўлди

22. Огоҳлантириш. "Локомотив". Ислом Қобилов

20. Ташаббус "Пахтакор" томонида, ҳужумлар айнан "шерлар" томонидан ташкил этилмоқда

13. Драган Черанга нисбатан қоида бузилди, меҳмонларда жарима тўпи. Самарасиз тугади жарима тўпи



7. ЗАРБА! Чераннинг аниқ зарбасидан кейин Илёсов тўпни ушлаб олди

4. УХХХХ! Ҳозир Боян Матич Жавоҳир Илёсовнинг хатосидан кейин гол уриши мумкин эди, аммо гол бўлгани йўқ!  



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув 16:15 да бошланади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика