RU

Последние новости

22:47Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  268 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  8 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  27 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  4 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  27 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7

Суперлига. Кимнинг дарвозасига пенальти тепилмаяпти? Новости

Суперлига. Кимнинг дарвозасига пенальти тепилмаяпти?

Coca Cola Суперлиганинг 15-тури ортда қолди.

Ўтказилган 105 ўйинда ҳакамлар 54 бор 11 метрли нуқтага ишора қилишди. Олдинроқ пенальтидан энг кўп фойдаланган жамоалар ҳақида маълумот бергандик. Энди жабрдийдаларга тўхталамиз.

Ўтган йилга нисбатан кўпроқ пенальти тепаётган "Сурхон" айни пайтда ундан энг кўп азият чекаётган клуб бўлиб турибди. Термизликлар дарвозасига бугунгача 9 бор 11 метрли жарима белгиланди (улардан 7 таси голга айланган).

3-ўринда яна сенсацион равишда "Пахтакор" қайд этилган. Ҳакамлар жами 6 бор "шерлар" дарвозасига пенальти белгилаган бўлса, улардан 3 таси голга айланди. 

ФАКТ: 2021 йилги мавсумда "Пахтакор" дарвозаси томон фақат 1 бор пенальти тепилган, аммо зарба муваффақиятсиз чиққан эди (яъни, амалдаги чемпион ўтган мавсумда 11 метрли нуқтадан умуман гол ўтказмаган).

"Навбаҳор" жарима майдонидаги нуқтани бу йил фақатгина Акобирхўжа Шукуруллаев кўрсатди. 

ФАКТ: Ўтган мавсумнинг 5-турида Фирдавс Норсафаров "Навбаҳор" дарвозасига "11" белгилаган вазият катта жанжалга сабаб бўлганди ("Пахтакор" билан ўйинда). Шундан кейин ўтказилган 36 турда Ўткир Юсупов дарвозаси томон атиги 2 марта пенальти қўйилди.

Демак, Самвел Бабаян ўз шогирдларига жарима майдонида тоза ўйнашни ўргата олибди.

2022 йил бу борада фақатгина "Металлург" "Навбаҳор"дан тозароқ ўйнаяпти. Ҳозирча бекободликлар дарвозасига пенальти тепилгани йўқ.  

Тўлиқ жадвал (Нарзулла Сайдуллаев билан биргаликда тайёрланди):


клуб номипенальтигол
1"Сурхон"97
2"Қизилқум"
75
3"Пахтакор"63
4"Динамо"65
5"Олимпик"63
6"Нефтчи"43
7"Локомотив"
33
8"Бунёдкор"32
9"Сўғдиёна"32
10АГМК
22
11"Насаф"22
12"Қўқон-1912"22
13"Навбаҳор"11
14"Металлург"00


Шунингдек, пенальти қайтариш борасида Санжар Қувватов бошқа ҳамкасбларига мастер-класс кўрсатяпти. "Пахтакор" посбони ўз дарвозасига тепилган иккала пенальтини ҳам бартараф қилди.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ 

Автор :
Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика