RU

Последние новости

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  0 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Суперлига. Эркинов, Лобанов, Норхонов ва Жалилов ёхуд 25-тур лауреатлари Новости

Суперлига. Эркинов, Лобанов, Норхонов ва Жалилов ёхуд 25-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Навбаҳор" клуби бу тур лигада қолиш учун курашаётган "Андижон" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Тўғри "Андижон" мусобақа жадвалида охирги ўринларда бормоқда, лекин шу куни Кумиков шогирдлари ютқазмаслик учун борларини беришди ва сўнгги дақиқагача ўйнашди. Водий дербисидаги ғалабадан кейин "бургутлар"нинг қуйи лигага тушиб кетиши ойдинлашди. "Навбаҳор" устози Виктор Жалилов championat.asia сайти талқинига кўра 25-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Металлург" бу тур Бекободда "Турон"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бекобод клуби дарвозабони шу куни бир қатор сейвлар билан жамоаси жонига оро кирди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 25-турнинг энг яхши дарвозабони Александр Лобанов бўлди.



Бу турда "Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов "Насаф" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 





"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов Тошкент дербисида "Локомотив" билан баҳсда фаол ўйнади ва хет-трикка эришди. Шу тариқа, Ҳожимат Эркинов championat.asia талқинига кўра 25-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика