RU

Последние новости

15:10Улуғбек Ҳошимов: "Ўзим катта бўлган жамоага қайтиш ёқимли. "Пахтакор" билан катта ютуқларга эришишни мақсад қилганман"  1 14:33"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилишга уриниб кўради, "Ман Сити" 50-60 млн евро хоҳламоқда  0 13:47"Астон Вилла" "Барселона" собиқ ўйинчисини сотишга тайёр  0 13:20"Манчестер Юнайтед" Маунтни сотишга тайёр  0 12:55ПСЖ йирик трансферга қўл уришга яқин  1 12:39Қирғизистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзимиз йўл қўйган хатоларимиз сабабли мағлуб бўлдик. Осиё кубогида Японияни мағлуб этганимиздан сўнг босимни ҳис қилдик"  1 12:17"Барселона" Уильямснинг товон пулини фаоллаштиришга тайёр  0 11:48Феликс "Бенфика"га қайтиши мумкин?!  0 11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  5 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  1 10:16Нишоновнинг бенефисига айланган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  1 09:55«Зенит» тарбияланувчиси «Қизилқум» кўригидан ўтмоқда  0 09:28«Ланс» «Челси»дан марказий ҳимоячи олиб келмоқда  3 09:00ТОП-10 да фақат «Бавария» футболчилари. Бундеслигада энг кўп ҳақ олувчи футболчилар маълум  1

Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Динамо"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Динамо"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Динамо" - "Пахтакор" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.



"Динамо" – "Пахтакор" 0:2

Голлар: Драган Черан - 31', Ҳожимат Эркинов - 34'

3 март 2022 йил. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлалов, Найим Қосимов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Шоҳрух Саид

"Динамо": 12.Милое Прекович, 5.Михайло Йованович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Темур Исмоилов, 14.Шокир Йўлдошев (Тўлқин Эргашев, 66), 17.Музаффар Музаффаров, 19.Ислом Шарипов (Сайдулло Раҳматов, 63), 20.Жасур Жумаев, 70.Ойбек Нурматов (Фаҳриддин Алимов, 63), 78.Александар Глишич (Саҳоб Рашидов, 76), 88.Евгений Чумак (Абдужамол Исроилов, 66).

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 5.Алексей Ларин, 6.Икром Алибоев, 7.Одил Ҳамробеков, 8.Азиз Турғунбоев (Оливер Шаркич, 86), 10.Драган Черан, 18.Ҳожимат Эркинов (Диёр Холматов, 71), 21.Камен Хаджиев, 27.Сардор Собирхўжаев (Миржаҳон Мираҳмадов, 71), 29.Жасур Ёқубов, 34.Фарруҳ Сайфиев.

Огоҳлантиришлар: Евгений Чумак (40) — Жасур Ёқубов (76).


Динамо

Суперлига. Тур 1

03/03/2022, 18:30

2
:
0
Завершен

Пахтакор

Драган Черан - 31', Хожимат Эркинов - 34'

45'
90'
40'  Евгений Чумак
64'  Ислом Шарипов (Саидулло Рахматов)
64'  Ойбек Нурматов (Фахриддин Алимов)
67'  Шокир Юлдашев (Тулкин Эргашев)
67'  Евгений Чумак (Абдужамол Исроилов)
77'  Александар Глишич (Сахоб Рашидов)
31'  Драган Черан
34'  Хожимат Эркинов
34'  Икрам Алибаев
71'  Сардор Собирходжаев (Мирджахон Мирахмадов)
71'  Хожимат Эркинов (Диёр Холматов)
76'  Джасур Якубов
86'  Азизбек Тургунбаев (Оливер Шаркич)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Пахтакор" илк турни сафарда ғалаба билан бошлади.

90+2. Рашидов рақиб жарима майдонида йиқилганча пенальти сўрамоқда.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Динамо" ўнг қанотдан ҳужум уюштирганди, дастлаб Ларин, сўнгра Қувватов вазиятни бартараф этди.

86. "Пахтакор"да ўзгариш: Турғунбоев ўрнига Шаркич ўйинга қўшилди.

85. Турғунбоев ўнг қанотдан узатма амалга оширди, ҳимоячилар қайтарди.

83. Рашидов шериги томонидан узатилган тўпга етолмади.

81. Рашидовнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

80. "Динамо"да стандарт юзага келди. Фаҳриддин Алимов рақиб томонидан йиқитилди.

79. "Пахтакор"да жарима зарбаси ижро этилди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

76. "Динамо"да сўнгги ўзгариш: Александар Глишич майдондан чиқиб кетди, Саҳоб Рашидов баҳсга қўшилди.

75. Жасур Ёқубов огоҳлантирилди.

75. Алибоевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Икром бу вазиятдан норози эканлиги кўриниб турибди, у карточка талаб қилмоқда.

73. Черан шеригини олдинга бошлаганди. Прекович илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

71. Энди "Пахтакор"да ўзгаришлар гали келди. Миржаҳон Мираҳмадов Сардор Собирхўжаев ўрнига, Диёр Холматов Ҳожимат Эркинов ўрнига майдонга тушди.

66. "Динамо"да яна икки ўзгариш: Шокир Йўлдошев ўрнига Тўлқин Эргашев, Евгений Чумак ўрнига Абдужамол Исроилов майдонга тушди.

63. "Динамо"да икки ўзгариш: Ойбек Нурматов ўрнига Фаҳриддин Алимов, Ислом Шарипов ўрнига Сайдулло Раҳматов майдонга тушди.

62. "Пахтакор" футболчилари Эркиновни олдинга бошлаганди, Ҳожимат тўпга етолмади.

60. Темур Исмоилов ўнг қанотдан юриш қилиб, икки рақибидан ўтиб кетди, аммо учинчисига етолмади.

58. Бурчак зарбасидан сўнг Ларин бош билан ноаниқ зарба йўллади.

58. Чераннинг чап қанотдан оширган тўпини Алибоев қабул қилди ҳамда ўнг оёқда зарба йўллади. Тўп рақибга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

56. "Пахтакор" чап қанотдан навбатдаги ҳужумни ташкиллаштирганди, ҳимоячилар бартараф этишди.

53. ЗАРБА! Сайфиев ўнг оёғини синовдан ўтказди, бироқ унинг зарбаси анча кучсиз чиқди.

51. Чераннинг чап оёда йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

48. Ойбек Нурматов чап қанотдан олдинга юриш қилганди, якунда тўпга етолмади.

47. Эркиновга нисбатан қоида бузилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Динамо" футболчиси ҳужум чоғида Сайфиевга нисбатан қўпол ўйнади.

43. "Пахтакор" майда паслар орқали рақибини фақат югуришга мажбур қилмоқда.

40. Майдон марказида Ҳамробеков назоратни ўз қўлига олган. У ҳужумни бошлаш билан бир қаторда, рақибларининг ўтиб кетишига йўл қўймаяпти.

38. "Динамо" кетма-кет "тарсаки" қабул қилиб олгандан кейин ўзига келолмаяпти. Ҳужумда ҳамон "Пахтакор" футболчилари.

34. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Турғунбоев ўнг қанотда икки рақибдан ўтиб кетиб, тўпни Алибоевга узатди. Икром оширган тўпни Ҳожимат жарима майдони марказидан дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллади.

33. Зарбааа! "Динамо" ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди. Бурчак зарбасидан сўнг самарқандликлар футболчисининг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

31. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Черан!!! Турғунбоевнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни эса Драган дарвозага жойлаб қўйди.

29. ЗАРБА! "Динамо" ҳисобни очиши мумкин эди. Ўнг қанотдан Темур Исмоилов томонидан узатилган тўпни унинг шериги тўхтатиб олди ҳамда яқин масофадан дарвозани ишғол қилолмади.

27. Тўп "Динамо" футболчисининг қўлига текканди, лекин ҳакам пенальти белгиламади.

26. ЗАРБА! Черан Сайфиевнинг узатмасини тўхтатмасдан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

25. Ҳужум бесамар якунланди, "Пахтакор"нинг қарши ҳужуми хавфли чиқди.

24. Қарама-қарши томондан самарқандликлар яна стандартга эга бўлишди.

23. Ниҳоят "Динамо" ҳужумга ўтди ва жарима зарбаси ишлаб олди.

21. "Пахтакор" ҳужумлари ўнг қанотга кўчди. Ҳозирча самарали ҳужум амалга оширилмади.

19. Яна Турғунбоев, унинг узатмасидан сўнг меҳмонлар бурчак тўпи ишлаб олди.

18. Турғунбоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Тинмаяпти шу йигит.

17. Яна Турғунбоев томон тўп оширилди, бироқ тўпга Прекович биринчи етиб келди.

15. ЗАРБА! Бурчак зарбасидан сўнг тўп Ҳамробековга етиб келди, ярим ҳимоячининг тўхтатмасдан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

15. Хавфли вазият юзага келди. Турғунбоевнинг чап қанотдан фаоллиги натижасида тўп марказга узатилди, "Пахтакор" футболчисининг зарбаси эса ўхшамади.

13. Бурчак зарбасидан сўнг Хаджиев бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

12. "пахакор" чап қанотдан ҳужум уюштирганди, Азиз Турғунбоевнинг жарима майдонига ёриб киришига ҳимоячилар йўл қўймади.

10. Черанга нисбатан қўполлик ишлатилди, жарима зарбаси.

6. "Пахтакор" да яхши имконият юзага келиши мумкин эди, Черан сўнгги лаҳзада тўпни олдириб қўйди.

5. Хаджиев Қувватовни қийин вазиятга тушириб қўйганди, меҳмонлар дарвоазбони ўзини йўқотиб қўймади.

4. Майдон марказида "Динамо" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди.

3. "Пахтакор" доимгидек назоратни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда.

Дастлабки дақиқада жамоалар аут отиш билан машғул.

1. Учрашувни "Пахтакор" футболчилари бошлаб беришди.

Самарқанддаги стадион мухлислар билан тўлган.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Бугунги учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. 

Ҳакамлар: В.Агишев, Р.Нугманов, Д.Сайлавов, Н.Қосимов. 

Назоратчи: К.Смирнов. 

Комиссар: Шоҳрух Саид.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида Coca Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган қизиқарли баҳслардан бирининг гувоҳига айланамиз. Бугун мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" чемпионлик унвони ҳимоясида йўлида илк ўйинини ўтказади.

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика