RU

Последние новости

08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  1 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  7 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  9 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2

Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор" ўз майдонида "Сурхон"га мағлуб бўлди Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор" ўз майдонида "Сурхон"га мағлуб бўлди

Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлигаси 

20-тур

"Бунёдкор" – "Сурхон" 0:1

Бош ҳакам: Наим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров, Никита Афиногенов

Захира ҳаками: Жалолиддин Ҳуснитдинов

VAR: Ильгиз Танташев

АVAR: Андрей Цапенко

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар:  Қудрат Мадраимов

Гол: 0:1 — 85, Бобур Асқаров.

"Бунёдкор": 71.Сарвар Каримов, 2.Алексей Носко, 6.Авазбек Ўлмасалиев (с), 8.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 9.Фарруҳ Икромов (29.Музаффар Олимжонов, 73), 10.Расул Йўлдошев (7.Акбар Исматуллаев, 80), 15.Жасурбек Ҳакимов (22.Усмонали Исмоналиев, 73), 19.Билол Туплиев, 30.Велингтон Таира, 34.Суҳроб Иззатов, 45.Фарҳод Ўткиров (11.Игор Иванович, 55)

Захира: 32.Суҳроб Султонов, 4.Давронжон Эргашев, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 46.Азизбек Тўлқинбеков, 99.Умидбек Султонов.

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 6.Артём Сокал, 7.Достонбек Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 15.Диёр Рамазонов, 17.Жаҳонгир Абдусаломов (2.Бобиржон Асқаров, 74), 18.Сильванус Нимели, 27.Асилбек Жумаев (19.Нуриддин Ҳасанов, 74), 66.Беҳруз Шайдулов (5.Азизбек Пирмуҳаммадов, 46), 77.Асадбек Каримов (10.Тамирлан Жамалутдинов, 88), 99.Комрон Саидазимов (3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 46)

Захира: 35.Шоҳруҳжон Эшбўтаев, 4.Шаҳзод Тоиров, 9.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 28.Абдуқодир Амирқулов.

Огоҳлантириш: Расул Йўлдошев (45+1), Суҳроб Иззатов (63), Достонбек Турсунов (90+2).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+2. Достонбек Турсунов рақиб футболчисини очиқчасига тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. ГОЛ! Бобур Асқаров рақиб посбонидан қайтган тўпни дарвоза жойлади! 

83. Нимели офсайдда қолиб кетди.

79. Исмоналиев қулай вазиятни кўкка совурди.

74. Иккала жамоа таркибида ўзгаришлар рўй берди.

70. Нимелининг зарбасини Каримов қайтарди.

68. Хавфли вазият! Мезбонлар ўта қулай имкониятга эга бўлди, аммо сўнгги зарба йўлига "Сурхон" ҳимоячилари тўғаноқ бўлишди.

67. Йўлдошевнинг уриниши муваффақиятсиз чиқди.

63. Энди эса "Бунёдкор" посбони қаҳрамонлик кўрсатди. Ўйиндан ташқари ҳолатда қолган Нимели рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

62. Потапов яна бир маротаба ўзини кўрсатди.

59. ЗАРБА! Ҳамиджонов стандартдан оширилган узатмани бош билан дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

57. Икромовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

56. Каримов ҳужум чоғи рақиб ҳимоячисига фол ишлатди.

52. Потапов Ўткировнинг зарба беришига йўл қўймади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Потаповдан яна бир сейв!

43. Таира ўзига ноқулай бўлган ўнг оёқда зарба йўллагани учун зарба йўналиши анча ноаниқ бўлди.

41. Абдураҳмоновнинг олисдан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

39. Турсуновнинг олисдан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

36. "Бунёдкор" дарвозасига яқин масофада жарима зарбаси белгиланди. Абдусаломовнинг уриниши "жонли девор"дан қайтди.

33. ЗАРБА! Потапов! Ҳакимов офсайдда қолган экан, шундай бўлса-да, унинг зарбасини "Сурхон" посбони қайтарди.

30. Хавфли вазият! Ўткировнинг зарбасидан сўнг Потапов жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди, Ҳакимов эса 2-3 метр масофадан бўш дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. 

28. Шайдулов офсайдда қолиб кетди.

24. Хавфли вазият! Нимели рақиб жарима майдонига кириб борди ва Каримовга тўпни узатди, аммо Асадбек зарба йўллашга кечикди, мезбон ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

21. Ҳакимов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

17. Шербўтаевга нисбатан қоида бузилди. Меҳмонлар тезда ўйинни бошлаб кетишди.

13. "Бунёдкор"да хавфли вазият содир бўлди. Икромовнинг жаримадан узатган тўпини сўнгги паллада "Сурхон" ҳимоячилари бартараф этишди.

11. Достонбек Турсунов рақиб жарима майдонида йиқилди, бироқ ҳакам эркин зарбага ишора қилди.

8. Нимели чап қанотдан рақиб жарима майдонига киришга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ мезбонлар ҳимоячиси бунга йўл қўймади. натижада "Сурхон" бурчак тўпи ишлаб олди.

4. Саидазимовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвозанинг ён тарафига тегди.

3. Каримовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди.

2. Мезбонлар яхши ҳужум ташкил этди, бироқ якунда Ҳакимовнинг паси шеригига етиб боришига рақиб ҳимоячилари тўсқинлик қилди.

1. Учрашув бошланди.

Бугун "Бунёдкор" қора, "Сурхон" сариқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Сурхон" учрашуви гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика