Суперлига. Бугунги иккала ўйин ҳам Спорт ТВда жонли кўрсатилади
05 мая 2018 17:08
Новости


Суперлига. Бугунги иккала ўйин ҳам Спорт ТВда жонли кўрсатилади
Бугун Суперлига 10-тур беллашувлари давом эттирилади.
Куннинг биринчи ўйини Олмалиқда АГМК ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари ўртасида ўтказилади. 18:30да бошланадиган учрашув Спорт телеканалида тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади. Ушбу баҳсни Зафар Қосимов шарҳлайди.
Иккинчи ўйин Навоийда ташкиллаштирилади. Унда "Қизилқум" жамоаси "Металлург"ни қабул қилади. Ушбу баҳс ҳам Спорт ТВда жонли намойиш этилади. 20:30да старт оладиган Навоийдаги тўқнашувни Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради.
Похожие новости

Комментарии