RU

Последние новости

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Суперлига. Бугун март ойининг энг яхшилари тақдирланади Новости

Суперлига. Бугун март ойининг энг яхшилари тақдирланади

ПФЛ, СПОРТ ТВ ва championat.asia сайти ҳамкорликда Суперлигада март ойининг энг яхшиларини аниқлашни бошлаганидан хабардорсиз.

ПФЛ ҳар ой якунларига кўра Суперлиганинг энг яхши футболчиси, мураббийи, дарвозабони ҳамда энг чиройли голини аниқлайди ҳамда уларга махсус соврин топширади. Бунда ташкилот Ўзбекистон Суперлигаси ва Кубоги беллашувларини трансляция қилаётган “Спорт” телеканали ҳамда Pflmanager.uz дастури билан мусобақага қизиқишни ошираётган Championat.asia нашри билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Март ойида Суперлиганинг 4 та тури бўлиб ўтди. Ушбу ўйинларда ўзини кўрсатган футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонлар танлаб олинади. Шунингдек, жами 24та ўйин орасидан энг сара 10та гол танловга қўйилди. Ғолиблар 18 апрель куни “Спорт” телеканалидаги жонли эфирда тақдирланади. Шу куни Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Энг яхши бўлишга лойиқ футболчилар ПФЛ томонидан танлаб олинади. Уларга Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда жамоалар сардорлари ўз овозини беради. Шунингдек, Championat.asia нашрида сўровнома ўтказилиб, унда мухлислар ўз овози билан иштирок этади.

Мураббий ва футболчилар саралаб олинган номзодларни 3та ўринга жойлаштириб чиқади. 1-ўрин эгасига 3, кейингисига 2 ва 3-ўринда кўрсатилган номзодга 1 очко берилади.
Мухлислар томонидан энг яхши деб топилган номзод 6 очкони қўлга киритади, 2-ўриндагиси 4 ва 3-ўрин соҳиби 2 очкога эга чиқади.


Март ойининг энг яхши мураббийи учун номзодлар
Миржалол Қосимов "Бунёдкор"
Шота Арвеладзе "Пахтакор"
Андрей Шипилов "Металлург"
Илҳом Мўминжонов "Навбаҳор"

Март ойининг энг яхши футболчиси учун номзодлар
Элгужа Григалашвили "Қизилқум"  
Бобир Абдихолиқов "Насаф"  
Жасур Ҳасанов "Насаф"
Хуршид Ғиёсов "Бунёдкор"  
Суҳроб Нуруллоев "Металлург"  
Азизбек Турғунбоев "Навбаҳор"  
Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"

Март ойининг энг яхши дарвозабони учун номзодлар
Муроджон Зуҳуров "Бунёдкор"
Зафар Сафоев "Металлург"  
Ўткир Юсупов "Қўқон-1912"
Ботирали Эргашев "Навбаҳор"
Элдорбек Суюнов "Пахтакор"


Март ойининг энг чиройли голи учун номзодлар

1.Икром Алибоев
2.Азизбек Турғунбоев
3.Санъат Шихов
4.Андрей Сидоров
5.Элгужа Григалашвили
6.Азизжон Ғаниев
7.Суҳроб Нуруллоев
8.Жавлон Иброҳимов
9.Филип Райевац
10.Жалолиддин Машарипов

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика