RU

Последние новости

23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  1 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  6 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  9 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  93 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2

Суперлига. Биринчи давранинг омадли трансферлари (ТОП 10) Новости

Суперлига. Биринчи давранинг омадли трансферлари (ТОП 10)

Бугунги "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашуви билан Суперлиганинг биринчи даврасига якун ясалади.

Ортда қолган давр мобайнида қайсидир футболчи ўзини кўрсатди, яна баъзиларига бу борада омад кулиб боқмади. Клублар қишки трансфер ойнасида қанчалик излангани, селекция борасида қилган ишларига баҳо бера олдик. Шундан келиб чиқиб биринчи давранинг омадли 10 та трансферини эълон қилишга қарор қилдик. 

1. Бектемир Абдуманнонов ("Андижон")

Ўтган йилларда "Металлург"да йўқолиб қолган Бектемир Абдуманнонов қишда "Андижон"га кўчиб ўтди. Футболчининг ҳаёти шундайки унга бир эшик ёпилса албатта иккинчи эшик очилади. Андижон Бектемирни ўз бағрига чорлади ва биринчи даврада адашмаганини футболчи ўз ўйини билан исботлади. Дастлабки турларданоқ ассистларни бошлаб юборган тўп тепар биринчи даврадаги барча 13 та ўйинда майдонга тушли ва 7 та ассист, 2 та гол билан етакчи бўлиб турибди. Хомяков уни қайтадан кашф қилмоқда дея оламиз. Ўзбекистон ОТЖ таклиф қилинмаслиги эса бошқа масала. Бектемирдан мавсумнинг қолган қисмида ҳам шундай ажойиб ўйинлар кутиб қоламиз. 


2. Владимир Йовович ("Сўғдиёна")

Суперлигада савияли легионерлар ҳар доим ҳам пайдо бўлавермайди. Бу борада мураббийлардан изланувчанлик, синчковлик талаб қилинади. Иван Бошкович ўтган йили Люпче Дориевни "Сўғдиёна"га таклиф қилди ва бу ўзини оқламоқда. Черногориялик мутахассис жорий мавсум бошида ҳамюрти Владимир Йововични жамоага жалб этди. Черногория терма жамоаси аъзоси янги клубига тезда мослашиб кетди ва тезда ўзини кўрсатишни бошлади. Ярим ҳимоячи Суперлигада 12 та ўйинда 1 та гол 6 та ассист қайд этди. Суперлиганинг энг яхши ассистентлари орасида Бектемирдан сўнг иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Кубок баҳсларида 2 та ўйинда 2 та гол. Йовович Бошкович шакллантираётган жамоада асосий фигурага айланди ва майдонда катта ҳажмдаги ишни бажармоқда. Мураббий ундан ҳужумларни кескинлаштиришда, олдинги чизиқда қўшимча куч сифатида фойдаланмоқда. Агарда у иккинчи даврада ҳам сермаҳсулликни давом эттирса шубҳасиз мавсум кашфиётига айланади. 

3. Шоҳрух Абдураҳмонов ("Сўғдиёна")

Шоҳрух Абдураҳмонов учун 2024 йил жуда яхши бошланди. Дастлабки 5 та турда у 4 та гол билан ажойиб сермаҳсуллик кўрсатаётганди. Айниқса Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўйиндаги хет-триги "Сўғдиёна"га тарихий ғалабани келтирди. Лекин жароҳати сабаб орада бир нечта учрашувларни ўтказиб юборишига тўғри келди. Муҳими у яна тикланиб голлар уришни бошлади. Биринчи давранинг сўнгги икки ўйинида "Локомотив" ва "Динамо" дарвозабонларини хафа қилди. 7 та ўйинда 6 та гол ёмон натижа ҳисобланмайди. Қизиқ статистикага эътибор қаратамиз. 

2024 йил 7 та ўйин 6 та гол

2023 йил 22 та ўйин, 2 та гол

2022 йил 13 та ўйин 1 та гол

2021 йил 4 та ўйин 1 та гол

Шубҳасиз фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда. 

4. Анвар Хожимирзаев ("Динамо")

Про лиганинг 2023 йилги тўпурари бу йилги мавсумни Суперлигада бошлади. Самарқанднинг "Динамо" клубига йўл олган ҳужумчи Абрамов жамоасида муҳим ўрин эгаллади. Самарқандликлар устози ундан турли позицияларда фойдаланмоқда. Шунга қарамай у 13 та ўйинда қатнашди ва 5 та гол урди. "Андижон" ва "Сурхон" билан кечган учрашувларда жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган голларга муаллифлик қилган бўлса, "Металлург", "Қизилқум", "Локомотив"га урган голлари билан ғалабаларга ҳисса қўшди. 

5. Олег Зотеев ("Сўғдиёна")

Рўйхатимиздан яна бир "Сўғдиёна" аъзоси жой олди. 35 ёшда иккинчи ёшлигини ўтказаётган Олег Зотеев Жиззахда жавлон урмоқда дейишимизга асос етарли. Иван Бошкович унинг кучли томонларидан фойдалана оляпти ва барча ўйинларда тўлиқ 90 дақиқадан имконият тақдим қилди. Зотеев бу учрашувларда рақиб дарвозабонларини 2 бор хафа қилган бўлса, жамоадошларининг 3 та голига ассистентлик қилди. 

6. Арихиро Сентоку (ОКМК)

Ўзбекистон чемпионатида тўп тепган япониялик легионерлар сони саноқлигина ҳисобланади. Улар одатда ўзидан яхши таассурот қолдириб келган. Биргина Сато Минорини мисол сифатида келтиришимиз мумкин. Жорий йилда уларнинг яна бир ҳамюрти Суперлигада пайдо бўлди. ОКМКга келган Арихиро Сентоку барқарор ўйин намойиш этди ва чакки таассурот қолдирмади. Япониялик легионер мавсумнинг илк қисмида 13 та баҳсда тўп тепди ва "Бунёдкор", "Пахтакор" дарвозаларини ишғол қилди. Сентокунинг "қалдирғочлар"га урган голи 3 очкони олиб берди. 

ОКМКнинг япониялик легионери Арихиро Сентоку: "Бу ерга келганимдан сўнг Сато Минори ҳақида гапиришни бошлашди. Ўзбекистон ўша ўйинда Япониядан устун эди"

7. Эффионг Нсунгуси ("Нефтчи")

"Нефтчи" қишки трансферлар вақтида 10дан ошиқ футболчи билан шартнома имзолади. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам тўлиқ оқлаб кетди дейиш қийин. Ҳусайин Норчаев, Жасур Жалолиддинов, Эффионг Нсунгуси бошқалардан нисбатан ажралиб турди. Биз бу учлик орасидан Эффионг Нсунгусини танлашга қарор қилдик. Нигериялик форвард биринчи даврада кўп гол урмаган бўлсада, унинг 2та ўйинда киритган тўпидан сўнг "Нефтчи" 6 очко ишлади. "Динамо" билан баҳсда ғалаба келтирган гол муаллифи Аббос Ғуломовга ассист амалга оширди. 

8. Роберт Озолс ("Қизилқум")

"Қизилқум"нинг ўтган йиллардаги энг кучсиз ва рақобатга муҳтож нуқтаси дарвоза чизиғи бўлиб турган эди. Бу йил мазкур муаммо латвиялик дарвозабон билан ёпилди дейиш мумкин. У Суперлигада 13 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та қуруқ учрашув ўтказди, дарвозасидан 16 та тўп олиб чиқди. Айниқса Наманганда "Навбаҳор" ва "Металлург"га қарши ўйинда ҳақиқий қалқон бўла олди. 

9. Фарруҳ Сайфиев ("Навбаҳор")

Биринчи даврада Фарруҳ Сайфиев шубҳасиз "Навбаҳор"нинг энг яхши футболчиси бўлди. Ўз қанотида тўлиқ 13 та баҳсда қатнашди ва жамоасининг алмаштирилмас аъзосига айланди. Майдонда турли функцияларни бажарётган, ҳужумга ҳам креативлик олиб кираётган Сайфиев 2 та ассист, 1 та гол кўрсаткичида биринчи даврани якунлади. Бу ерда гап статистикада эмас, унинг барқарор ўйин кўрсатганидадир. Сайфиевдан ташқари Ҳамробеков, Жияновлар ҳам жамоага яхши киришиб кетди. 

10. Али Абдураҳмонов (ОКМК)

ОКМК бу йилдан таркибни ёшартиришга қарор қилди ва мавсум аввалида шунга мос равишда футболчиларни саралади. "Локомотив"да нисбатан очилиб кета олмаётган Али Абдураҳмонов Суперлигадаги энг яхши мавсумини Олмалиқда ўтказяпти десак муболаға бўлмаса керак. Зеро, у биринчи даврада Суперлигада Қосимов бошчилигида 8 та баҳсда 3 та, Ўзбекистон кубогида 2 та беллашувда 4 та гол жами 10 та баҳсда 7 та гол билан яхши таассурот қолдирди. Миржалол Қосимов табиийки меҳнат қилаётган ва ўсишга эришаётган ёшларни қўллаб-қувватлаб ишонч билдирмоқда. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика