RU

Последние новости

02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  8 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  4 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  9 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  8 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  15

Суперлига. АГМК мавсумни ғалаба билан бошлади Новости

Суперлига. АГМК мавсумни ғалаба билан бошлади

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган АГМК ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.


АГМК - "Локомотив" 2:1
9 март 2021 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30 (Спорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Алишер Файзиев
Гол:  3 - Элвин Фортес 1:0,  37 - Санжар Қодирқулов 1:1, 75 - Александр Касьян 2:1

АГМК: 1.Ботирали Эргашев (32.Суҳроб Султонов, 40) - 77.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов (29.Владимир Козак, 13), 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 22.Санжар Шоаҳмедов - 94.Элвин Фортес, 18.Александр Касьян (9.Зафар Полвонов, 90+2), 11.Мурод Тошматов.

Захира:  4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев,  15.Аббос Отахонов, 20.Мирғиёс Сулаймонов.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов - 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 3.Ислом Қобилов, 22.Диего Барданка, 94.Хуршид Мухторов - 5.Кахи Махарадзе️, 8.Жавоҳир Сидиқов (7.Садриддин Абдуллаев, 66), 21.Ғуломҳайдар Гулямов (9.Жавоҳир Алижонов, 79) - 14.Азизбек Аманов (77.Диёр Туропов, 65), 10.Марат Бикмаев, 17.Санжар Қодирқулов.

Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, , 18.Иброҳим Ғанихонов, 37.Шерзод Файзиев, 80.Фарруҳ Иброҳимов.

Огоҳлантириш: 5 - Санжар Турсунов, 76 - Александр Касьян, 83 - Марат Бикмаев, 83 - Хуршид Мухторов




ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+2. Ўзгариш: Александр Касьян ўрнига Зафар Полвонов майдонга тушди

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди


87. Учрашувда тўхталиш. Султонов тўпга чиқаётганида бир йўлла уч футболчи билан тўқнашиб кетди ва барча футболчилар майдонда ётишиб

83. Огоҳлантириш: Хуршид Мухторов ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди

83. Огоҳлантириш: Марат Бикмаев Фортеснинг ортидан чалди ва огоҳлантирилди

79. Ўзгариш: Ғуломҳайдар Гулямов ўрнига Жавоҳир Алижонов майдонга тушди

76. Огоҳлантириш. Александр Касьян гол урганидан сўнг либосини ечиб юборди ва огоҳлантирилди



Жокич қанотдан Александрга пас берди ва Касьян боши билан гол урди


75. ГОООООООЛ. Александр Касьян ҳисобни ўзгартирмоқда

66. Ўзгариш: Жавоҳир Сидиқов ўрнига Садриддин Абдуллаев майдонга тушди

65. Ўзгариш . Диёр Туропов Азизбек Амоновни алиштириди

64. ЗАРБААААААА. Шоаҳмедов нималар қилмоқда. Бурчакдан узатилган тўпни Санжар яқин масофадан дарвозга жойлай олмади

64. УХХХХХ. Тошматов бурчакдан тўғри дарвозага йўллаб қўя қолди Ғуломҳайдар Гулямов бурчакка чиқариб юборди.

Сўнгги дақиқаларда АГМК футболчилари ҳужум қилишмоқда, меҳмонлар эса ҳимояланмоқда

62. ЗАРБАААА. Санжар Шоаҳмедов ерлатиб ноқулай зарба йўллади, бироқ меҳмонлар дарвозабони тўпни бурчакка чиқариб юборди

57. УХХХ. МАРАААААТ. "Локомотив" ҳужумчисининг кучли ва аниқ зарбасини Султонов бартараф этди

53. ЗАРБААА. Тошматовнинг бурчакдан йўллаган узатмасига Турсунов боши билан зарба йўллади, бироқ ноаниқ



52. ЗАРБААА. Фортес жарима майдончасидан кучли зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячиларга тегди ва бурчакка чиқиб кетди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+3. Меҳмонлар тезкор қарши ҳужумга ўтди, бироқ Аманов тўпни бурчак томонга олиб кетди ва бурчакка чиқариб юборди

Ҳакам биринчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берди

40. Ўзгариш: Мезбонлар бош мураббийи биринчи бўлимнинг ўзида иккинчи марта мажбурий ўзгаришни амалга оширишга мажуб бўлмоқда. Ботирали Эргашевнинг ўрнида Суҳроб Султонов майдонга тушди

Қодирқулов зарба бериб бўлганидан сўнг мезбонлар дарвозабони билан тўқнашиб кетди ва Ботирали ҳушидан кетиб қолди

Амановнинг заргарона узатмасини Санжар Қодирқулов гол уриб вазиятни якунлади


37. ГООООООООООЛ. Қодирқулов ҳисобни тенглаштирмоқда

31. Ўйининг сўнгги ўн дақиқасида жамоалар тўпни майдон марказида олиб юриш билан банд бўлмоқдалар



22. ЗАРБААААА. Сидиқов яна бир бор ажойиб имкониятга эга бўлди ва жарима майдончасининг ичидан кучли ва аниқ зарба йўллади, бироқ Ботирали Эргашевдан сейв

17. ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТ. Меҳмонлар яхши ҳужум ташкил этди ва жарима майдони ичда ёлғиз қолган Жавоҳир Сидиқовга тўпни етказиб беришди, бироқ Жавоҳирнинг зарбаси жуда ноаниқ кетди.

13. Ўзгариш: Миржалол Қосимов учрашувнинг бошидан мажбурий ўзгариш қилишга мажбур бўлмоқда. Жароҳат олган Сардор Раҳмонов ўрнига Владимир Козак майдонга тушди

 11. Учрашувда тўхталиш. Мезбонлар ҳимоячиси Сардор Раҳмонов жароҳат олиб майдон марказида ётибди

10. ЗАРБА. Марат Бикмаевнинг зарбаси анча ноаниқ кетди

5. Огоҳлантириш: Учрашувнинг илк дақиқасида АГМК сардори Санжар Турсунов Мухторовга жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди



Қанотдан узатилган тўпни нидерландиялик боши аралаш елкаси билан зарба йўллаб, ҳисобни очмоқда


3. ГООООООООООЛ. Фортес ҳисобни очмоқда

2. ЗАРБАААААА. Турсунов яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтармоқда.

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Мамлакатимиз мадҳияси янграмоқда

Жамоалар майдонга тушиб келишди


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика