RU

Последние новости

09:09Флик ваъда берди  0 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди Новости

Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди

Хабарингиз бор, 26-27 апрель кунлари Суперлигада 6-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Мазкур тур доирасида 26 апрель, жума куни “Динамо” ўз майдонида “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Сўнгги кунларда юртимиз бўйлаб ёмғир тез-тез ёғаётгани барчага маълум. Кеча кун бўйи ёмғир ёққани сабаб Самарқанддаги “Динамо” стадионида сув тўплангани ва ўйин бошқа санага кўчиши мумкинлиги борасида ОАВда хабарлар тарқалди.

“Динамо” клуби мазкур ҳолат юзасидан стадионни сувдан тозалаш ишлари олиб борилгани ва стадион 6-тур ўйинини ўзида қабул қилишга тайёр эканини маълум қилди.

“Динамо” — “Навбаҳор” учрашуви аввалдан белгиланганидек 26 апрель куни соат 17:30да бўлиб ўтади.

Шунингдек, мазкур тур доирасидаги “Сурхон” — “Андижон” учрашуви эса Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг мамлакат раҳбариятининг эҳтимолий ташрифи муносабати билан ўйинни бошқа санага кўчириш бўйича сўровига асосан 27 апрель кунидан 29 апрель санасига кўчирилди.

Мазкур баҳс 29 апрель куни соат 17:30да бўлиб ўтади.


Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика