RU

Последние новости

14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  0 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  1 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  9 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  11 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  3 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  12 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  27 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2

Суперлига: 4-тур рамзий терма жамоаси Новости

Суперлига: 4-тур рамзий терма жамоаси

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 4-тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Мазкур тур рамзий терма жамоасини 4-4-2 тактик схемасида туздик.

Қаршида "Насаф" билан ўйинда ишончли тарзда ўйнаган "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов рамзий терма жамоамиз дарвозасидан ўрин олди. "Лочинлар" мавсумдаги илк ғалабани айнан Қаршида қўлга киритишди, бунда Юсуповнинг хиссаси жуда катта бўлди. Ўзининг собиқ клуби билан баҳсда бир неча марта жамоасини голдан қутқариб қолган Ўткир бу мавсум илк бор рамзий терма жамоамиздан жой олди.

Самарқанднинг "Динамо" клуби қанот ҳимоячиси Миркомил Локаев кетма-кет иккинчи тур рамзий терма жамоамиздан ўрин олди. "Сўғдиёна" билан ўйинда ўз қанотида жуда фаол бўлган Локаевнинг тўп узатишидан кейин Қадамбой Нурметов ягона голни ургани ҳам эътиборга молик. Термизда ўтган марказий ўйинда иккала жамоанинг ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишди ва ҳужумчилар гол ура олишмади. Майдон эгалари сафида Владимир Бубанья ҳаводан келган деярли барча тўпларни қайтаришга эришди. "Шерлар" таркибида эса Шерзод Аъзамов "Сурхон"нинг қарши ҳужумларини қайтаришда жонбозлик кўрсатди. Ҳали ўз стадиони тайёр бўлмагани сабабли Олмалиқда ўйнаган "Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этди. Мазкур баҳсда жамоа ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев жуда фаол ўйнади ва хатто бир неча бор рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишда ҳам қатнашди.

Ярим ҳимояда бир йўла икки нафар таянч ярим ҳимоячи жой олди. "Сурхон"нинг ёш аъзоси Аброр Исмоилов "Пахтакор" билан ўйинда майдон марказида жуда яхши ва сифатли ўйнаганини таъкидлаш лозим. "Навбаҳор" вакили Абдужамол Исроилов эса Қаршида ёш "аждарлар"га қарши баҳсда муносиб ҳаракат қилди ва жамоасининг ғалаба қозонишида озми-кўпми ёрдам берди.

Кетма-кет иккинчи турда супергол уришга муваффақ бўлган Достон Ибрагимов бу мавсум илк бор рамзий терма жамоадан ўрин олди. Иқтидорли ярим ҳимоячи ўзининг ноодатий ҳаракатлари билан "Бухоро" ўйинларига чирой бағишламоқда. Бу футболчини ўз вақтида Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги ўйинлари орқали барчамиз яхши таниймиз.

Мавсум кашфиётларидан бири бўлаётган Жасур Жалолиддинов илк бор рамзий терма жамоамиздан жой олди. 16 ёшли йигитча "Андижон" билан баҳсда фаол ўйнади ва жамоасига ғалаба келтирган голни урди. Гол ҳам оддий чиққани йўқ. Агар Жасур ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмаса келажакда Ўзбекистон терма жамоасининг етакчиларидан бирига айланиши турган гап.

Бу турда илк бор асосий таркибда майдонга тушган "Металлург" ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев "Қизилқум"га қарши баҳсда иккита гол урди. Бу билан Абдуллаев кучлилар сафида ўзининг 99 ва 100-голларини уриб, Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланди.

Амалдаги мамлакат чемпиони "Локомотив" клуби бу турда АГМК устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Ҳисобда ортда қолаётган пайтда жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовнинг голи жуда ҳам муҳим аҳамият касб этди. Бикмаев кетгач "темирйўлчилар"нинг асосий ҳужумчисига айланган Абдухолиқов бу мавсум тўпурар бўлиш учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.


Суперлига, 4-тур рамзий терма жамоаси


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика