RU

Последние новости

09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  11 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  21 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  5 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  14 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69

Суперлига: 30-тур лауреатлари аниқланди Новости

Суперлига: 30-тур лауреатлари аниқланди

Теги :  Суперлига
9-10 ноябрь кунлари Суперлига 30-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Биз эса анъанамизга мувофиқ турнинг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 1:0

Суперлига 30-тури доирасида марказий ўйин Наманганда ўтказилди. "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги беллашув қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтди.

Ҳар икки жамоа ҳам чемпионат бронза медаллари учун кураш олиб бораётгани сабаб ўйин ҳам кескин тус олди. Баҳс тақдири 64-дақиқада Рўзимбой Аҳмедов томонидан пенальтидан киритилган гол ҳал қилди. Бир сўз билан айтганда, бу учрашув ҳар томонлама тур ўйинига мос тарзда ўтди.


Тур мухлислари - Наманганда

Турнинг марказий учрашувида мухлислар ҳам фаол бўлишди. Намангандаги ўйинни бевосита стадиондан кўриш учун 12050 нафар мухлис ташриф буюрди. "Лочинлар"нинг ишқибозлари ҳар доимгидек ўз севимлиларини 90 дақиқа давомида тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришди


Тур ҳаками - Равшан Эрматов

9-ноябрь куни Олмалиқ шаҳрида катта футбол байрами бўлиб ўтди. АГМК жамоаси Ўзбекистон кубогини қўлга киритгани шарафига халқ ва меҳмонлар учун ош дамланди, катта шоу концерт дастури ўтказилди. Шунингдек, кубок соҳиби бўлган АГМК аъзоларига автомобиллар топширилди. Ўша куни ташкиллаштирилган ўйинда эса "Қўқон-1912" жамоаси олмалиқликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувни ФИФА ҳаками Равшан Эрматов аъло даражада бошқариб борди. Машхур ҳакамимиз ҳатоларга йўл қўймади ва баҳснинг аъло даражада ўтишига ўз ҳиссасини қўшди.


Тур матбуот хизмати - йўқ

Афсуски, бу турда ҳеч бир клуб матбуот хизматини алоҳида ажратиб кўрсата олмаймиз. Расмий сайт ва ижтимоий тармоқларда бирдек фаол бўлган матбуот хизмати учрамаганлиги сабаб бу сафар ушбу номинацияни ҳеч кимга бермасликка қарор қилдик.


Тур иқтибоси: "Айни пайтда ихтиёримизда 12 футболчи бор"

"Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар икки жамоа вакилларининг бугун намойиш этган ўйинлари менга ёқди. “Бунёдкор”  ўйин жиҳатидан энг кучли клублардан бири ва шундай жамоага қарши тўп суриш анча қизиқарли бўлди.

Биз “Бунёдкор”да муаммолар борлигини биламиз ва шундай жамоа келаси мавсумда чемпионатда ўйнамаса, афсусланарли ҳолат бўлади.

Албатта ҳали жамоада олиб бориладиган ишлар бор. Лекин айни пайтда ихтиёримизда 12 нафар футболчи бор ва ўз имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда, ўйин намойиш этишга интиляпмиз. Шогирдларимнинг машғулотлар жараёнидан ва иштиёқларидан хурсандман. Ўзимизни хотиржам ҳис қилишимиз учун энди кейинги ўйинларда  1 та эмас, 2-3 та гол уришга ҳаракат қиламиз".


Тур голи - Музаффар Музаффаров

АГМК ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаровнинг "Қўқон-1912" дарвозасига йўллаган зарбаси турнинг энг чиройли голи бўлди.

Олмалиқда ўтган учрашувнинг иккинчи дақиқасидаёқ чамаси 23 метрлар масофадан йўлланган кучли ва аниқ зарба олдида қўқонликлар кипери Ўткир Юсупов ожиз қолди.


Тур дарвозабони - Акбар Тўраев

Турнинг марказий учрашувида баҳс тақдирини пенальтидан урилган биргина гол ҳал қилганидан хабарингиз бор. Ана шу беллашувда наманганликлар 3 очко олишида дарвозабон Акбар Тўраевнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Ўзининг собиқ жамоасига қарши яхши ҳаракат қилган Акбар ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлай олди.


Тур мураббийи - Сергей Лушан

Фарғонада ўтган 6 очколик беллашувда "Сўғдиёна" "Нефтчи"ни мағлуб эта олди. Бу ғалаба фарғоналикларни расман Про-лигага тушиб кетишини таъминлаган бўлса, жиззахликларнинг камида охирги ўринни олмасликларини кафолатлади. Шу сабаб Сергей Лушанни тер мураббийи деб топдик.


Тур футболчиси - Артур Геворкян

Навоийда "Қизилқум" жамоаси "Насаф"ни қабул қилди. Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги навоийликлар ўз тарихларида биринчи бор қаршиликларни мағлуб этишни уддалашди. Ана шу беллашувда "Қизилқум" таркибида Артур Геворкян энг фаол ўйинчи бўлди ва жамоасининг иккинчи голини киритди. Шу сабаб Геворкянни тур футболчиси деб эътироф этдик.


Тур рамзий терма жамоаси (3-4-3):

Дарвозабон: Акбар Тўраев ("Навбаҳор")
Ҳимоячилар: Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Игорь Голбан ("Навбаҳор")
Ярим ҳимоячилар: Никола Милинкович ("Сўғдиёна"), Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив"), Дилшод Аҳмадалиев ("Бунёдкор"), Суҳроб Бердиев ("Қўқон-1912")
Ҳужумчилар: Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор"), Артур Геворкян ("Қизилқум"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика