RU

Последние новости

10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  0 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  2 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  3 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  3 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  24 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Суперлига: 28-тур лауреатлари аниқланди Новости

Суперлига: 28-тур лауреатлари аниқланди

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 28-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - "Қизилқум" - "Сўғдиёна" 2:2

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган учрашувлар ичида Навоийда ўтган баҳс қизиқарлилиги жиҳатдан энг яхшиси дея эътироф этилди.

Мухлислар тўртта голга гувоҳлик қилишган баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашди. "Қизилқум" футболчиси Артур Геворкяннинг дублига "Сўғдиёна"дан Ойбек Нурматов ва Сернас Дарвидас голлари билан жавоб қайтаришди. Мазкур ўйиндан сўнг "Қизилқум" пастки олтиликда пешқадамликни "Насаф" билан бўлишиб қолди, "Сўғдиёна" эса хавфли ҳудуддаги ўрнидан силжий олмади.


Тур мухлислари - Бухорода

Суперлиганинг 28-тури доирасидаги "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашувига нисбатан кўп томошабин ташриф буюрди.

Гарчи жамоаси муваффақиятсиз серияларни ўтказаётганига қарамасдан ўз суюклиларини ёлғизлатиб қўймаётган содиқ мухлислар "Бунёдкор"га қарши баҳсда "Бухоро"ни анча фаол қўллаб-қувватлаб туришди. Шу боисдан ҳам турнинг энг фаол мухлислари дея айнан бухоролик ишқибозлар эътирофга лойиқ кўрилди.


Тур ҳаками - Валентин Коваленко

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" ўртасидаги учрашувда ишлаган Валентик Коваленко ўйинни бехато бошқарди.

Учрашув давомида ўйинни сергаклик билан ўз назоратида ушлаб турган ҳакам натижага таъсир этувчи қўпол хатоларга йўл қўймади. Шу боисдан ҳам Коваленкони тур ҳаками дея эътироф этдик.


Тур матбуот хизмати - "Пахтакор"

Матбуот хизматлари ичида айни кунда Ўзбекистонда биринчи рақам бўлиб турган "Пахтакор" барқарор ва профессионал ишлашда давом этмоқда. Муҳими, ҳар бир турни барқарор, оператив ва профессионал тарзда ёритиб бормоқда. Ўйин атрофидаги тадбирлар ва учрашувдан кейинги тафсилотларни ёритиб боришда "Пахтакор" расмий сайти, ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари бирдек фаол ва тезкор ишламоқда. Шу боисдан ҳам ушбу турда энг яхши ва фаол ишлаган матбуот хизмати сифатида яна "Пахтакор" эътироф этилди.

Беҳзод Назаров бошчилигидаги матбуот хизмати нафақат ишлаш услуби ёки профессионаллиги билан, балки билим даражаси бўйича ҳам анча юқори савияда эканлигини исботлади. Шу боисдан ҳам турнинг энг фаол ва профессионал матбуот хизмати сифатида "Пахтакор" клуби эътирофга лойиқ.


Тур иқтибоси: "Кўплаб футболчилар Мўминжонов ортидан кетишган"

"Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин жамоадан кетган баъзи футболчилар ва келиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалаётган Андрей Аршавин борасида тўхталиб ўтди.

"Аршавин келадими? Бемалол келаверсин, унга гўзал Наманганни кўрсатаман, айланиб кетади. Жамоа таркибидаги Шерзод Каримов ва Мирзоҳид Ғофуровда жароҳат мавжуд. Қолган футболчилар эса собиқ мураббий ортидан жамоадан кетишган. Дарко Никач эса "Навбаҳор" савиясига мос футболчи эмас. Уни ёшлар жамоасига юбордим", - деди Андрей Канчельскис.


Тур голи - Бобир Абдихолиқов

"Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовнинг "Қўқон-1912" дарвозасига киритган голи ижро ва комбинация жиҳатидан анча чиройли чиқди.

Бобир Абдихолиқов - Дониёр Нарзуллаев - Бобир Абдихолиқов ташкил этган ҳужумни "Насаф" форварди Бобир АБдихолиқов ажойиб зарба билан якунлади. Айнан ушбу гол турнинг энг чиройли голи дея эътироф этилди.


Тур дарвозабони - Акбар Тўраев

"Навбаҳор" дарвозабони Акбар Тўраев кечаги "Пахтакор"га қарши ўйинда жамоасига бир очкони тақдим этди.

Айнан "Навбаҳор" кипери Акбар Тўраевнинг ажойиб ва ишончли ҳаракатлари эвазига "Навбаҳор" дарвозаси қуруқ сақланди. Бу эса якунда наманганликларга бир очкони тақдим этди. Акбар Тўраев баҳс давомида 5 маротаба ажойиб сейвни амалга оширди. Шу тариқа ушбу кипер турнинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.


Тур мураббийи - Миржалол Қосимов

"Бунёдкор"нинг Бухоро сафарида ғалаба билан қайтишда айнан бош мураббийнинг хизмати жуда катта.

Бухорода ҳар доим меҳмон жамоанинг ғалаба қозониши мушкул вазифа ҳисобланган. Айниқса ҳозирги молиявий қийинчиликлар гирдобида қолган, таркиб бўйича танлов анча қисқарган ва ёш футболчиларга таяниб ўйнаётган "Бунёдкор"нинг кўрсатган мардонавор ўйинида Қосимовнинг имзоси яққол кўриниб турибди. Шунга қарамай жамоа кеча Бухоро сафаридан муҳим ғалаба билан қайтишни уддалади. "Бунёдкор" учрашув сўнггида кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, уйга 3 очко билан қайтишга муваффақ бўлди. Шу боисдан ҳам Миржалол Қосимов тур мураббийи дея эътироф этилди.


Тур футболчиси - Артур Геворкян

"Қизилқум" вингери Артур Геворкян ушбу турда дубль қайд этган ягона футболчи бўлди.

"Сўғдиёна"га қарши баҳсда Геворкян икки маротаба жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқувчи голга муаллифлик қилди. Аммо баҳс сўнггида мезбонлар ушбу устунликни сақлаб қолишга муваффақ бўлишмади. Лекин Артур Геворкян шу куни ўз фаоллиги ва яхши ўйини билан биргаликда, юқори самарадорликни ҳам кўрсатди. Шу боисдан ҳам Артур Геворкянни турнинг энг яхши футболчиси деб топдик.


Тур рамзий терма жамоаси (4-3-3):

Дарвозабон: Акбар Тўраев ("Навбаҳор")
Ҳимоячилар: Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор"), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Олег Зотеев ("Локомотив")
Ярим ҳимоячилар: Жаҳонгир Аҳмадов ("Пахтакор"), Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912"), Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор")
Ҳужумчилар: Артур Геворкян ("Қизилқум"), Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор"), Бобир Абдихолиқов ("Насаф")

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика