RU

Последние новости

00:59А Серия. "Интер" - "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  5 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  0 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  1 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  4 00:18Англия Кубоги. "Ливерпуль" - "Брайтон" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  3 23:42ЛаЛига. "Реал" - "Реал Сосьедад". Трент қайтди: асосий таркиблар маълум!  3 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  4 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  1 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Суперлига-2022. 25-турнинг энг яхшилари Новости

Суперлига-2022. 25-турнинг энг яхшилари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган ўйинларга якун ясалди.

Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

Чемпионлик учун курашаётган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси бу тур Бекободда меҳмон бўлди. Ўйин давомида "Металлург" рақиб дарвозаси томон кўплаб зарба берди аммо гол ура олмади, бунга "лочинлар" посбони Ўткир Юсупов "айбдор". "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов Championat.asia сайти талқинига кўра, 25-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



Бу турда "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев "Қўқон-1912"га қарши баҳсда жарима майдончаси ташқарисидан чиройли гол урди ва тур голига муаллифлик қилди. ВИДЕО



Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди. Шу ўйингача пешқадамлик қилаётган "аждарлар"ни фақат ғалаба қониқтирарди. "Нефтчи" эса учрашувдан аввал лигада қолиш вазифасини уддалаб бўлганди. Шунга қарамай фарғоналиклар сафарда ғалабага эришишди ва "Насаф"ни учинчи ўринга тушириб юборишди. Мусобақа жадвали томонидан олиб қараганда ўзи учун кераксиз бўлган баҳсда ғалабага эриша олгани учун, Championat.asia сайти талқинига кўра, Виталий Левченко 25-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.



Қаршидаги баҳсда "Нефтчи"нинг ўйинини бошқарган футболчи тажрибали Лутфулла Тўраев бўлди. Айнан у рақиб ҳужумларини тўхтатиш ва ўз жамоасининг ҳужумини бошлашда фаол бўлди. Якунда "Нефтчи" Қаршидан 3 очко билан қайтди. Шу боис, Лутфулла Тўраев Championat.asia талқинига кўра 25-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> Суперлига

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика