RU

Последние новости

15:46"Лацио" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  0 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  2 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  1 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  1 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  6 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  2 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  6 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  12 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  5 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  6

Суперлига-2021. Кетказилган мураббийлар... Новости

Суперлига-2021. Кетказилган мураббийлар...

2021 йилги мавсум сарҳисоби давом этади.

1) Олдига чемпионлик вазифаси қўйилган "Навбаҳор"ни мавсумга Нўъмон Ҳасанов тайёрлади. Бироқ, унга 1-турдаги мағлубиятдан кейин чиқиш эшиклари кўрсатилди. Ҳасановнинг ўрнини эгаллаган Виктор Жалилов ҳамкасби йиғган таркиб билан ишлашда қийналди. Натижада "лочинлар" 7 турдан кейин атиги 6 очко тўплай олди. Бу омадсизликлар мавсумнинг кейинги қисмига ҳам таъсир қилди...

2) Суперлигада "эртак ёзиши" кутилган "Турон"да 2021 йилда 4 нафар бош мураббий ишлади: Исмоилов, Баниак, Шквирин ва Ҳакимов. Натижа ўртада: 26 ўйинда 17 очко — сўнгги ўрин.

3) "Андижон"ни мавсумга Отабек Ғуломхўжаев тайёрлади. Унинг ишини Ёрқин Назаров давом эттирди, Кумиков тугатиб қўйди. Натижа: "Про лига йўлланмаси".

4) "Металлург"ни мавсумга тайёрлаган Андрей Шипилов 2-турдан кейин "қувилди". Бунга жамоанинг биринчи мағлубияти сабаб бўлганди. Натижа: мавсум охирига қадар яна 15 та мағлубият қабул қилиб олинди.

5) Мавсум давомида "устоз алмаштирган" "Сурхон" ҳам Суперлигада аранг "илиниб қолди". 

ФАКТ: Мавсумни турнир жадвалининг юқори бешлигида якунлаган жамоаларнинг барчаси йил давомида фақат битта мутахассисга ишонч билдирган клублардир.

Қўшимча: Про лигада ҳам худди шу ҳолат содир бўлди. Нисбатан кучли таркибга эга бўлган "Бухоро" 12 ойда 6 бор мураббий алмаштирди. Бироқ, элита йўлланмасини "Динамо" ва "Олимпик" жамоаларига ютқазиб қўйди.

Самандар Файзуллаев тайёрлади

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика