RU

Последние новости

21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  10 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  29 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0

Суперлига-2021. Драган Черан кетма-кет учинчи марта тўпурар бўлди ва Ирисметовга етиб олди Новости

Суперлига-2021. Драган Черан кетма-кет учинчи марта тўпурар бўлди ва Ирисметовга етиб олди

2021 йилги Coca Cola Суперлига баҳслари ўз якунига етди.

Мавсум давомида 16та гол урган "Пахтакор" аъзоси Драган Черан кетма-кет учинчи йил Суперлига тўпурари бўлди. Иккинчи ўринни "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов эгаллади - 14та гол. "Насаф" ҳужумчиси Ҳусайин Норчаев 13та гол уриб тўпурарлар пойгасида учинчи ўринни эгаллади.

Умуман олганда саккизинчи марта хорижлик футболчи Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлди. Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида уч мавсум тўпурар бўлган биринчи футболчига айланди.

Черан Ўзбекистон чемпионатида энг кўп тўпурар бўлиш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланган Жаъфар Ирисметовга етиб олди. Айни пайтда "Пахтакор" спорт директори сифатида ишлаб келаётган Ирисметов 1996, 1997 ва 2000 йилларда жами уч марта тўпурар бўлган.


Ўзбекистон чемпионати тўпурарлари:

1992 - Валерий Кечинов ("Пахтакор") 24 та гол

1993 - Рустам Дўрмонов ("Нефтчи")  24 та гол

1994 - Равшан Бозоров ("Нефтчи")  26 та гол

1995 - Олег Шацких ("Навбаҳор")  26 та гол

1996 - Олег Шацких ("Навбаҳор"), Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  23 та гол

1997 - Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  34 та гол

1998 - Миржалол Қосимов ("Пахтакор"), Игорь Шквирин ("Пахтакор") 22 та гол

1999 - Умид Исоқов ("Нефтчи"), Бахтиёр Ҳамидуллаев ("Андижон") 24 та гол

2000 - Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  45 та гол

2001 - Умид Исоқов ("Нефтчи")  28 та гол

2002 - Бахтиёр Ҳамидуллаев ("Андижон")  22 та гол

2003 - Марсель Идиатулин ("Қизилқум"), Шуҳрат Мирҳолдиршоев ("Навбаҳор")  26 та гол

2004 - Шуҳрат Мирҳолдиршоев ("Навбаҳор") 31 та гол

2005 - Анвар Солиев ("Пахтакор") 29та гол

2006 - Павел Соломин ("Трактор") 21 та гол

2007 - Илҳом Мўминжонов ("Қурувчи") 21 та гол

2008 - Сервер Жепаров ("Бунёдкор") 19 та гол

2009 - Ривалдо ("Бунёдкор") 19 та гол

2010 - Алишер Холиқов ("Нефтчи"), Носир Отақўзиев ("Олмалиқ") 13 та гол

2011 - Милош Трифунович ("Бунёдкор") 17 та гол

2012 - Анвар Бердиев ("Нефтчи") 19 та гол

2013 - Олександр Пишур ("Бунёдкор") 19та гол

2014 - Артур Геворкян ("Насаф") 18 та гол

2015 - Игор Сергеев ("Пахтакор") 23 та гол

2016 - Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив") 22 та гол

2017 - Марат Бикмаев ("Локомотив") 26 гол

2018 - Тиаго Безерра ("Пахтакор") 18 гол

2019 - Драган Черан ("Пахтакор") 23 гол

2020 - Драган Черан ("Пахтакор") 20 гол

2021 - Драган Черан ("Пахтакор") 16 гол

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика