RU

Последние новости

12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  0 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  14 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1

Суперлига-2021. Барчаси мураббийлар ҳақида (1-қисм) Новости

Суперлига-2021. Барчаси мураббийлар ҳақида (1-қисм)

Жорий йилги Суперлиганинг барча 14 жамоаси ўз мураббийлари бошчилигида янги мавсумга тайёргарлик олиб бормоқда.

Биз эса чемпионат стартидан аввал 14 нафар мураббий ҳақида фикр юритишни лозим деб топдик.


Бош мураббий: Питер Хюистра 

Клуби: "Пахтакор" 

Туғилган санаси: 18.01.1967

Фуқаролиги: Нидерландия

Ортда қолган давр мобайнида "Пахтакор"ни Осиёнинг рақобатбардош жамоасига айлантирган Шота Арвеладзе бу йилдан эътиборан бош мураббийлик постини ёрдамчиси, нидерландиялик Питер Хюистрага топширди.  1967 йилда туғилган ушбу мутахассис бунга қадар бош мураббий лавозимида Нидерландиянинг "Гронинген" (ёшлар) "Йонг Аякс", "Гронинген", "Де Графсхап" ҳамда Индонезиянинг "Мадура Юнайтед" клубларида фаолият олиб борган. "Пахтакор" унинг бош мураббийлигидаги олтинчи жамоа ҳисобланади. 3,5 йил ичида Шота Арвелдазе билан бирга қатор совринларга эга чиққан Хюистра эндиликда мустақил ўзи бу ишни яна бир бор уддасидан чиқишга уриниб кўради. Мураббий юқори прессингга асосланган ҳужумкор услубни яхши кўради. Бу йил ҳам "Пахтакор" футболчилари ижросида ҳар бир учрашувда очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳига айланамиз. Гарчи унинг фалсафасига мос келадиган Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамовлар жамоани тарк этган бўлсада, янги қўшилганлар кетганларнинг ўрнини билинтирмаслигига ишонаман. Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев каби ҳужумкор вингерлар билан Хюистра бемалол ўзи истаган ўйинни йўлга қўя олади. Нидерландиялик мутахассис бошчилигидаги "шерлар" жорий мавсумда чемпионлик йўлида яққол фаворит сифатида тилга олишимиз мумкин. 


Бош мураббий: Рўзиқул Бердиев

Клуби: "Насаф"

Туғилган санаси: 22.10.1971

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Мана бир неча йилдирки, қандай таркиб бўлмасин, қандай вазият юзага келмасин барқарорликни сақлаб қолишни уддасидан чиқаётган "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бу йил ҳам барчага бош оғриқ бўлиши кутилмоқда. Футболчилик фаолиятида ҳам жамоага содиқлигини кўрсата олган Рўзиқул Саъдуллаевич мураббийликда ҳам буни исботламоқда. 2012 йилдан бошлаб "аждарлар"га устозлик қилиб келаётган мутахассис мана шу давр ичида Ўзбекистон кубоги, мамлакат Суперкубоги, чемпионатда бронза ва кумуш медалларига эга чиқди. 2018, 2019 йилги мавсумларда медаллардан четда қолган жамоа ўтган мавсумда яна совриндорлар сафига қайтди ва иккинчи ўринни ўзиники қилди. Бунда жорий йилда юбилей 50 ёшни қарши оладиган Рўзиқул Бердиевнинг ҳиссаси катта бўлди. "Насаф" ўз услубини ўзгартирмаган ҳолда бу мавсум юқори ўринлар учун курашадиган жамоаларга рақобат туғдира олиши шубҳасиз.



Бош мураббий: Миржалол Қосимов

Клуби: АГМК 

Туғилган санаси: 17.09.1970

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Одатда фаолият олиб борган жамоаларида соврин ютишга одатланган Миржалол Қосимов бу анъанани АГМКда ҳам давом эттирди. Олмалиқликлар 2020 йилги мавсум янги тарих ярата олди ва бронза медалларига эга чиқди. 51 ёшлик мутахассис жамоадаги илк йилида бироз қийналганига қарамай ўйинни тўғри йўлга қўя олди ва жамоани медаллар учун курашадиган ҳолатга келтирди. Қайсидир маънода ғолиблик руҳини сингдира олди. Қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибга бир нечта тажрибали ва маҳоратли ижрочиларни қўшиб олганидан ушбу мавсумда АГМКнинг чемпионлик учун курашишини кутиб қоламиз. Молиявий томондан ҳам бошқа жамоаларга қараганда анча барқарор бўлган «кончилар» таркиб жиҳатдан қисман «Пахтакор»га тенглашиб олди. Демак, АГМКнинг ҳозирги ҳаракатидан билиш мумкинки, олтин медаль учун бу йил рақобат анча жиддий кечади.  «Бунёдкор» билан бир неча бор чемпионлик ва кубокда ғолиб чиққан, икки бор ОЧЛ ярим финалига етиб борган Миржалол Қосимов АГМКда ҳам бу ишни қила олишига ишончимиз комил. Зеро, маэстро таъбири билан айтганда бронза медаль эндиликда мухлисларни ва раҳбариятни қониқтирмайди.  


Мураббий: Марат Мифтахутдинов

Клуби: "Бунёдкор"

Туғилган санаси:  02.01.1962

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Вадим Абрамов бундан буён бор эътиборини миллий терма жамоага қаратишни бошлагач "Бунёдкор"ни Марат Мифтахутдинов ва Шуҳрат Мақсудов жуфтлиги бошқармоқда. Гарчи ҳозиргача бош мураббий номи расман эълон қилинмаган бўлсада, аксарият ҳолларда Марат Валентинович мураббий сифатида кўрсатилмоқда. Бунгача асосан Вадим Абрамовга "Локомотив", "Нефтчи" жамоаларида ёрдамчи вазифасини бажарган. Шунингдек маълум вақт "Машъал" жамоасида фаолият олиб борган. Яна бир маълумот Марат Мифтахутдинов ҳозирда 59 ёш билан чемпионатимиздаги энг ёши катта мураббийлар қаторини бошқариб турибди. Жамоанинг айни пайтдаги таркибини ёмон, деб бўлмайди. Таркибнинг ўзаги сақланиб қолинган. Шунингдек бир неча футболчилар ҳам келиб қўшилди. Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Абдумавлон Абдужалиловларни ўрни билинмайди, деб ўйлайман. Чунки, уларнинг ўрнига келган футболчилар ҳам яхши савияда. Бу эса мураббийлик фаолиятида мустақил қадам қўяётган Марат Мифтахутдиновга бир мунча енгиллик беради. Агарда таркиб бутунлай янгиланганида балки қийин бўларди. "Қалдирғочлар" ҳеч қачон, ҳаттоки жуда қийин пайтда ҳам қуйи ўринларни эгалламаган. Демак, мазкур йил ҳам улар совринли ўринлар учун курашишади. "Бунёдкор"нинг ўзига хос анъанаси, қадриятлари борлигини унутмаслик лозим. 


Бош мураббий: Бахтиёр Ашурматов

Клуби: "Қўқон-1912"

Туғилган санаси: 25.03.1976

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Фаолият олиб борган жамоаларида етарлича вақт берилмаслиги ва ишончсизликдан азият чекган Бахтиёр Ашурматов "Қўқон-1912"да ана шу етишмаётган омилларни топа олди. Натижада бу мураббийнинг муваффақият калити бўла олди. Элитага қайтганидан бери лигада жон сақлаб қолиш учун курашган қўқонликлар Бахтиёр Ашурматов даврига келиб юқори ўринларни эгаллайдиган, етакчиларга рақобат туғдира оладиган жамоага айланди. Жамоа бу йил ҳам ўтган мавсумдагидан кам бўлмаган натижага интилишлари табиий. Ҳар ҳолда мураббий ҳам жамоага, футболчилар эса мураббийнинг услубига анча мослашиб улгурди. Қувондиқ Рўзиевнинг кетиши эса Бахтёр Аъзамовични ташвишлантирмаса керак. Унинг ўрнини мутахассис маҳаллий ижрочилар билан тўлдиришига ишонаман. Менимча, "Қўқон-1912" сафида Анвар Ҳожимирзаев ва Асадбек Собиржонов Ашурматовнинг топилмаларидан бири бўлади. 44 ёшли мураббий АГМК билан 2018 йил мамлакат кубогида ғолиб чиққан. Мухлислар Қўқонда ҳам ана шундай тарих яратилишини кутиб қолишади.


Бош мураббий: Андрей Шипилов

Клуби: "Металлург"

Туғилган санаси: 23.03.1971

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Бекободнинг "Металлург" жамоаси 2018 йил Андрей Шипилов бошқарувига ўтгач анча барқарор натижа қайд этиб келмоқда. Дастлабки икки йилда кучли бешликдан ўрин олган жамоа ўтган мавсумда еттинчи поғонадан ўрин эгаллади. Натижалар яхшиланиш баробарида маҳаллий ёшларга, ўринбосарлар жамоасига эътибор кучайтирилди. Бунга қадар "Пахтакор", Ўзбекистон миллий терма жамоасида Самвел Бабаянинг штабида ишлаган қилган Шипиловнинг мустақил мураббийлик фаолияти чакки кетаётгани йўқ. "Металлург" қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини сезиларли кучайтиришга эришди. Евгений Макеев, Никита Павленко, Иван Нагаев, Шаҳзод Нурматов каби футболчилар қўшиб олинди. Андрей Шипилов жамоасининг бу йилги мақсадлари ҳақида шундай дейди: "Медаллар учун курашишимиз ҳақида бирор нарса дея олмайман. Биласиз, кўп нарса молиявий ҳолатга боғлиқ. Бизда бюджетимиз ўртача. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли бешликка киришга ҳаракат қиламиз. Аввалги йилларда 3-4 ўринни эгаллаган жамоалар билан очколаримиз ўртасида катта фарқ бўлмаганди. Қўл остимда олдига мақсад қўйган йигитлар жамланган",- дейди 49 ёшли Андрей Шипилов.


Бош мураббий: Улуғбек Бақоев

Клуби: "Сўғдиёна"

Туғилган санаси: 28.11.1978

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Одатда қуйи ўринларда юрадиган "Сўғдиёна" Улуғбек Бақоев мураббийлигидаги сўнгги икки мавсумда тепа ва ўрта ўринларни эгаллади. 2019 йилнинг май ойида жамоани қабул қилиб олган Бақоев ўша йили бронза медалларини қўлга киритишга жуда яқин келганди. Кейинги мавсумда эса икки поғона пастлади ва олтинчи ўринни эгаллади. Бундан аввал "Бухоро"да ҳам курашувчан жамоа туза олган 42 ёшли мураббий мухлисларнинг меҳрини қозониб улгурганди. Молиявий қийинчиликларга қарамасдан кўҳна шаҳар клуби билан Суперлигада олтинчи ва еттинчи ўринларни забт этганди. Жамоа қишки трансферлар ойнаси вақтида у қадар фаол бўлаётгани йўқ. Шунга қарамай Бақоев ўз жамоасини юқори ўринлар сари етаклай олишини тахмин қиламиз. 


Давоми бор. Бизни кузатишда давом этинг!

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика