RU

Последние новости

16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  0 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  1 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  4 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  15 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  22

Суперлига. 14-турдан қолдирилган ўйинлардаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси Новости

Суперлига. 14-турдан қолдирилган ўйинлардаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 22 август санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 14-туридан қолдирилган 3 та учрашув якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият: «Олимпик» - «Насаф» ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.


«Олимпик» - «Насаф» учрашувининг 59-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонида ҳимоячи билан тўп учун курашда майдонга йиқилди. Бош ҳакам Хушнуд Суюнбоев ВАР орқали ҳолатни ўргангач, қаршиликларнинг 77-рақамли вакили сал олдинроқ тўпни қўл билан ўйнаганини қайд этди.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Дастлаб меҳмонлар футболчиси тўпни қўли билан ўйнаган. Бу каби ҳолларда қўл билан ўйин қайд этилиши лозим. Ўз-ўзидан пенальти белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.


2-вазият. «Олимпик» - «Насаф» тўқнашуви: меҳмонларнинг голи.


«Олимпик» - «Насаф» учрашувининг 66-дақиқасида меҳмонлар бурчак зарбасидан сўнг қулай вазиятга эга бўлди ва 10-рақамли футболчи бош билан тўпни майдон эгалари дарвозасига киритди. Бош ҳакам Хушнуд Суюнбоев гол урилгунга қадар меҳмонларнинг 6-рақамли футболчиси фол қайд этмаган, дея баҳолади. ВАР орқали ҳолатни ўрганган рефери голни инобатга олди.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Ҳужумчи рақибининг ортидан зарба берган. Бу каби ҳолларда гол инобатга олинмаслиги ва жарима зарбаси белгиланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан бош ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.


3-вазият. «Пахтакор» - «Сурхон» қарама-қаршилиги: баҳсли пенальти.


«Пахтакор» - «Сурхон» учрашувининг 21-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди. Тўпни ўзига бўйсундирмоқчи бўлган термизикларнинг 3-рақамли футболчисига номинал мезбонларнинг 23-рақамли вакили қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов нуқтага ишора қилди, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


4-вазият. «Пахтакор» - «Сурхон» қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.


«Пахтакор» - «Сурхон» учрашувининг 28-дақиқасида меҳмонларнинг 11-рақамли футболчиси қулай имкониятга чиқиб бораётган пайтда пойтахтликлар посбони қўполлик ишлатиб уни тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов дарвозабонга сариқ карточка кўрсатди, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда посбон қулай вазиятга чиқиб бораётган рақибига нисбатан  фол қайд этган, аммо ҳужумчи рақиб дарвозасига нисбатан ўткир бурчакка қараб кетаётгани боис вазият қизил карточка беришга арзимайди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


5-вазият. «Пахтакор» - «Сурхон» қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.


«Пахтакор» - «Сурхон» учрашувининг 51-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси тошкентликларнинг 23-рақамли аъзоси билан тўқнашиб кетди. Гарчи у тўпга биринчи теккан бўлсада, ўзини тўхтата олмагани боис рақибининг оёғига зарба берди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов футболчига сариқ карточка кўрсатди.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган, аммо биринчи тўпга теккани учун вазият қизил карточка беришга арзимайди. Бу каби ҳолларда футболчи эҳтиётсизлиги учун сариқ карточка билан жазоланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.




→ Ҳакамлар "Насаф"га ёрдам берадими? Улар "Сурхон"га қарши ўйинда "Пахтакор"ни ўлдиришдими? 14 ва 16-тур учун ҳакамлик таҳлили

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика