RU

Последние новости

14:55Расман: "Динамо" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади!  1 14:49Расман: "Нефтчи" Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган 4 нафар футболчини ПФЛда рўйхатдан ўтказди  6 14:10Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида  1 13:39Бобур Абдураҳмонов: "Болалар мураббийларини энг кўп қийнаётган муаммо - майдонлар камлиги"  1 13:35ФИФА 2025 йил учун футзал, соҳил футболи, фитнесс ҳамда футбол ҳакамлари техник инструкторлари рўйхатини эълон қилди  0 12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  10 12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  1 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  8 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  9 10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  11 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  2 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  7 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5

Суперлига. 10-турда стадионга келган мухлисларга бепул Pepsi тарқатилади Новости

Суперлига. 10-турда стадионга келган мухлисларга бепул Pepsi тарқатилади

Суперлига учрашувлари тобора қизғин тус олмоқда. Жамоалар ҳар бир ўйинда ғалаба учун астойидил курашишмоқда, бу эса учрашувларни томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюраётган мухлисларга ҳам катта завқ бағишлаяпти.

Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси раҳбарияти стадионларга янада кўпроқ футбол мухлисларини жалб қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишмоқда.

Суперлиганинг 10-тури ўзига хос кичик юбилей тур ҳисобланади. Мана шу турда стадионларда ҳақиқий футбол байрами ташкил қилиш, мухлисларга янада кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор қизиқарли янгиликлар йўлга қўйилади.

Жумладан, 10-турда ўйинлар бўлиб ўтадиган 6та стадионнинг ҳар бирида ўйинни томоша қилиш учун келган мухлисларга Суперлига титул ҳомийси “PEPSI” компанияси томонидан бепул салқин ичимликлар тарқатилади.

10-тур ўйинлари олдидан стадионларда эстрадамиз юлдузлари иштирокида қизиқарли шоу-дастурлар намойиш қилинади.


Шунингдек, стадионларга оилавий ташриф буюрадиган мухлислар ва жажжи болакайлар учун бир қатор қизиқарли аттракционлар, турли совринли ўйинлар ташкил қилинади. Стадионларда велосипед ва роликлар ижараси йўлга қўйилиб, ўйин бошлангунга қадар мухлислар улардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 10-турнинг ҳар бир ўйинига 2 мингтадан чипталар бепул мухлисларга тарқатилади.

Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионларга келган мухлислар шу куни мазза қилиб ҳордиқ чиқаришлари, вақтлари чоғ ўтказиб, қизиқарли курашларга бой чемпионат ўйинларини томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюринг ва ўзингизни севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг!

Рейтинг: +74   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика