RU

Последние новости

12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  4 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   14 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  17 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14

Суперлига 1-турига стадионларда чипталар нархи қанча? Энг қиммат ва энг арзони қаерда? Новости

Суперлига 1-турига стадионларда чипталар нархи қанча? Энг қиммат ва энг арзони қаерда?

Мамлакатимизда футбол баҳори старт олишига оз қолди.

Орадан кўп кутирмай Суперлига ҳам қишки уйқудан чиқмоқда. Одамлар катта футболни соғинган. Табиийки, дастлабки турларда барча ишқибозлар ареналар томон ошиқишади. Хўш, стадионларда мавсумнинг илк учрашувига чипталар қандай нархда сотилмоқда? Қуйида бу ҳақда маълумот беришга ҳаракат қиламиз. 


3 март, жума

"Пахтакор" - "Олимпик" 

Тошкентда шу куни 2023 йилги мавсумнинг расман очилиш ўйини бўлиб ўтади. Унда "Пахтакор" ўз майдонида Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик"ни қабул қилади. Айни пайтда учрашувга чиқарилган чипталар нархи 10 000 сўм, 20 000 сўм, ВИП секторлар 50 000 сўмдан сотилмоқда. 


"Металлург" - "Нефтчи"

Пойтахтдаги баҳс билан параллел равишда "Нефтчи" "Металлург" меҳмони бўлади. Бекободдаги ўйингоҳга ташриф буюрувчилар учун барча секторларда 12 000 сўмдан чипталар чиқарилган. 


4 март, шанба 

"Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

Шанба куни Суперлиганинг навбатдаги 3 та учрашуви давом эттирилади. "Сўғдиёна" ўз майдонидаги таъмирлаш ишлари сабабли уйдаги рақибларни "Зомин"да қарши олади. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" учрашувига барча типдаги чипталар 10-15 000 сўм атрофида сотилаётгани ҳақида маълумотлар олдик. 


"Насаф" - "Андижон" 

Қаршидаги мавсумнинг очилиш учрашувига CIP чипталар - 50 000 сўм

1,2,6,7,8 ўриндиқлар - 25 000 сўм

Қолган жойлар - 20 000 сўмдан сотилмоқда. 



"Навбаҳор" - "Қизилқум"

Биринчи турда энг кўп мухлис шубҳасиз Наманганда бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. "Навбаҳор" янги мавсумни уйда "Қизилқум"га қарши бошлайди. Шундай экан, арена тўлади. "Марказий" стадионга кириш учун мухлислар барча типдаги чипталарни 50 000 сўмдан ҳарид қилишлари мумкин. Маълумотларга қараганда, 2 ва 21-сектор учун чиқарилган чипталар сотиб бўлинган. 


"Сурхон" - ОКМК 

Мазкур ўйин нейтрал майдон – "Пахтакор"да бўлиб ўтади. Термиз ва Олмалиқдан келадиган ишқибозлар учун учрашувга кириш бепул.


"Турон" - "Бухоро"

Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида Про лигадан чиққан икки клуб  "Турон" - "Бухоро" тўқнашуви бўлиб ўтади. Аниқлаган маълумотларимизга кўра, барча секторлар учун чипталар стандарт 20 000 сўм этиб белгиланган. Йиллик абонементлар эса 220 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика