Суперлига. 1-тур дарвозабони - Игорь Литовка
05 мар 2024 15:42
Новости
Суперлига. 1-тур дарвозабони - Игорь Литовка
Кеча Суперлига-2024 мавсумининг дастлабки турига якун ясалди.
Бироз аввал 1-тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик.
Черан, Табатадзе, Нсунгуси ва бошқалар. Суперлига 1-тур рамзий терма жамоаси
Энди эса бирин-кетин тур лауреатларини аниқлаб борамиз.
"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши дарвозабони - Игорь Литовка ("Андижон").
"Андижон" мавсумни Олмалиқда ОКМКга қарши баҳс билан бошлади. Учрашув давомида андижонликлар посбони Игорь Литовка 4та сейв ижро этди ва дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Айниқса, учрашувнинг 40-дақиқасидаги дабл сейви таҳсинга сазовор. Рухадзе 4-5 метрлардан бош билан зарба берди, Игор қайтарди. Қайтган тўпга яна Рухадзе зарба берди ва яна посбон ўзини кўрсатди.

Суперлига турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> СУПЕРЛИГА
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии