RU

Последние новости

21:00Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  6 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  4 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  1 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  10 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  8 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  5 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  3 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  33 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  9

Суперкубок-2022. Славче Войнески: "Мен учун энг муҳим нарса биринчи бўлиш!" Новости

Суперкубок-2022. Славче Войнески: "Мен учун энг муҳим нарса биринчи бўлиш!"

Ўзбекистон Суперкубоги-2022 доирасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида дастлаб Славче Войнески ва "Пахтакор" вакиллари қатнашишди.

Бош мураббийга Оливер Шаркич ва Сардор Рашидов ҳамроҳлик қилишди.

"Хайрли кеч. Бизни олдинда қизиқарли ўйин кутиб турибди. Бу баҳс охирги икки ой давомида амалга оширган ишларимизни мевасини бериши керак", - деди Славче Войнески.  

"Насаф" билан ўйинга мураббий айтганидек икки ой тайёрландик. ЎТган йилгидек Суперкубокни қўлга киритиб, мухлисларни хурсанд қиламиз деб ўйлайман", - деди Сардор Рашидов.

"Учрашувни сабрсизлик билан кутаяпмиз, мураббий айтганидек йиғинда амага оширган ишларимизни барчага намойиш этиш фурсати келди", - деди Оливер Шаркич.



- "Пахтакор"даги илк расмий учрашувингиз Суперкубок билан бошланиши босим юкламаяптими?
- Суперкубок ва битта ўйиндан иборат финал учрашувлари ҳар қандай мураббий учун оғир бўлади. Аммо бу бизга ҳеч қандай босим юклаётгани йўқ. Бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказдик ва эртанги баҳсга тайёргарлик кўрдик.

- "Пахтакор"да ҳимоя чизиғи деярли тўлиқ янгиланди. Янги ҳимоячилар жамоага қўшилиб кетишдими?
- Тўғри айтдингиз, ҳимоя чизиғида янгиланишларни амалга оширишимиз кераклигини кўрдик. Уларни назорат учрашувларида синаб кўрдик ва эртанги расмий баҳсда бу футболчилар янада кучли ўйнашларини кутаман.

- Бу ерга келишингиздан олдин ўзбек футболи ҳақида нималарни билардингиз ва кимларни танир эдингиз?
- Сал бошқачароқ жавоб бераман. Бунгача ўзбекистонлик яхши футболчилар борлигини билардим, бу ерга келганимдан кейин бу фикримга тўлиқ амин бўлдим. Маҳаллий яхши савиядаги футболчилар терма жамоага ҳам ёрдам беради деб ўйлайман.




- "Насаф" мухлислари "Ал Жайиш" сафида урган голингиз учун сизни "яхши кўришади". Бу жамоага қарши ўйнаш қандай аҳамият касб этади?
Сардор Рашидов:
- Тўғриси "Насаф" жамоаси менга ёқади. Мухлислари стадионда европача муҳитни шакллантиришади. Эртага қизиқ ўйин бўлади. "Пахтакор" мухлисларини ўтган йилгидек хурсанд қилмоқчимиз.

- Январь ойида "Пахтакор"га келганингиздан кейин мен ёшлар билан кўпроқ ишлагаман ва шундай давом этади дегандингиз. Аммо жамоага тажрибали футболчилар келишди...
- Тўғри шундай деганман. Лекин бир жиҳатга эътибор бериш керак, ёшларни асосий таркибга қўшиш шошма шошарлик билан амалга оширилмайди. Бунга бироз вақт керак бўлади.

- Шерзод Темировнинг жамоани тарк этиши режаларингизга қанчалик таъсир қилди?
- Чиндан ҳам Темиров жамоани тарк этиши арафасида эканини тасдиқлай оламан. Унинг "Пахтакор"ни тарк этиши албатта таъсир қилади, аммо таркибимизда яхши футболчилар бор. Баъзан футболчи учун кетиш ва янги босқичга чиқиш фойдали бўлади.




- "Пахтакор"га Англиядан футболчи келмоқда дейилганида кўплаб мухлислар бу хабарни бошқача қабул қилишди. Уларнинг талабларига тайёрмисиз?
Оливер Шаркич: - "Пахтакор"га жиддий ва катта мақсадлар билан келганман. Мендан кўп нарса кутишаётганини биламан. Шу сабабли бор кучим билан жамоа ғалабаларига ҳисса қўшишга интиламан.

- Бунга қадар Черан жамоада пенальти тепарди, Туркиядаги йиғинда Шаркич пенальти тепди. Эртага пенальти бўлса ким тепади?
- Бу сир. Балки пенальти бўлса уни Рашидов тепар (кулади).

- Туркияда турлича таркиблар билан ўйинлар ўтказдинглар. Эртанги асосий таркибни аниқлаб олдингизми?
- Ҳар қандай жамоада 13-14 нафар футболчи асосий таркибда тушишга тайёр бўлади. Бизда ҳам шундай. Якуний 11таликни эртага аниқлаймиз.

- Черан марказий ҳужумчи сифатида ўйнаса, Оливер Шаркич ҳужумчи ортида ўйнай оладими?
- Буни ҳатто мени хотиним ҳам билмайди (кулади).




- "Насаф"га ва унинг мураббийига эртага ўзига хос сюрпризлар тайёрлаб қўйганмисиз?
- Одатда рақиб мураббийлари ҳақида фикр билдирмайман. Аммо "Насаф" чиндан ҳам жуда шаклланган ва маҳоратли футболчиларга эга. Шунинг учун ҳам уларга қарши ўйин қийин бўлади.

- Шота Арвеладзе бошлаб берган гегемонликни сиз ҳам давом эттирасизми? Раҳбарият олдингизга қандай вазифа қўйган.
- Ҳар қандай мураббийда ўз ўйин услуби бор. Менда ҳам шундай. Олдинги мураббий ва ҳозирги даврни солиштириш нотўғри деб ўйлайман. Мен учун энг муҳим нарса биринчи бўлиш! Иккинчи эмас, биринчи!

- Суперкубок баҳси бўладиган стадион ҳақида нима дея оласиз?
- Майдон ҳолати ёмон эмас, яхши даражада. Ҳозирча Ўзбекистондаги бошқа стадионларни кўрганим йўқ, "Ўзбекистон" стадиони эртанги баҳсга янада тайёр бўлади деб ўйлайман.



Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика