Суперкомпютер Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги имкониятларини жуда паст баҳоладими?
11 янв 2024 09:24
Новости
Суперкомпютер Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги имкониятларини жуда паст баҳоладими?
12 январ кунидан Қатарда старт оладиган Осиё кубоги-2023 баҳслари олдидан Opta статистик портали суперкомпютер ёрдамида миллий жамоаларнинг чемпионлик имкониятларини баҳолади.
Унга кўра, Осиё чемпиони бўлиш учун асосий даъвогар сифатида Япония келтирилган. "Самурайлар"нинг бош совринга эга чиқиш имконияти 24,6 фоизга баҳоланган.
Кучли учликдан Корея Республикаси ва Эрон жой олган. Ўзбекистон миллий терма жамоасини чемпион бўлишини 2,5 фоизга баҳолаган ва биз рейтингнинг 8-ўрнидан жой олганмиз.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон гуруҳда Сурия, Ҳиндистон ва Австралияга қарши майдонга тушади. Дастлабки ўйин 13 январ куни Эктор Купер бошқарувидаги сурияликларга қарши ўтказилади.

Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии