RU

Последние новости

13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  0 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  1 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  6 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Суннатилло Абдурасулов: “Пулька “Локомотив-БФК” учун оғир ўтди” Новости

Суннатилло Абдурасулов: “Пулька “Локомотив-БФК” учун оғир ўтди”

Бу йил биринчи лигада иштирок этган “Локомотив-БФК” 15-ўринни эгаллагач, пулька баҳсларида қатнашиш орқали ўз ўрнини сақлаб қолиши мумкин эди.

Суннатилло Абдурасулов бошқарувидаги жамоа Фарғонадаги ўтиш турнирида ижобий қатнашиб, якунда келаси йил ҳам биринчи лигада иштирок этиш хуқуқини ўзида сақлаб қолди. Шу муносабат билан Абдурасуловдан интервью олдик.

-Бу йилги пулька ўйинлари икки вилоятда ўтказилди. Бухородаги ўтиш турнирида “Ғиждувон” ўз ўрнини сақлаб қолган бўлса, яна бир ўрин “Нурафшон”га насиб этган. Менимча Фарғонадаги пулька қизиқарли ва жиддий курашлар остида ўтди.

- Очиғини айтганда, пулька баҳслари “Локомотив-БФК” учун жуда оғир ўтди. Унга кўнгилдагидек тайёрлана олмагандик. Шу томондан бироз хавотир бор эди. Сабаби биринчи лига ўйинлари якунига етгач, айрим сабабларга кўра йигитлар кўпроқ таътилда бўлди.

- Пулькадаги илк учрашувда “Норин”га 4:1 ҳисобида мағлуб бўлганимиздан кейин йигитларни руҳий жиҳатдан тайёрлаш қийин бўлди. Аммо кейинги ўйинда “Ғаллакор-Барса”ни 6:0 ҳисобида таслим этиб, руҳий ўрадан чиқиб кетдик.


- Ўтиш турнири ҳақида яна айтадиган бўлсам, кучли жамоалар иштирок этди. Айниқса менга “Норин” жамоаси ёқди. Таркибида ўз вақтида олий ва биринчи лигада ўйнаган футболчилар борлиги ҳам уларга қўл келди. Бошқа жамоалар ҳам чакки эмас. Лекин савия ва класс борасида “Локомотив-БФК” бошқаларга нисбатан бироз юқорироқ эди. Футболчиларим ёш бўлишига қарамай, биринчи лигада ўйнаб яхшигина тажриба оширмоқда. Уларнинг иштирокидан тўлиқ қониқдим дея оламан.

- Ҳал қилувчи баҳсда навбат пенальтилар сериясига етиб келгач, дарвозабонимиздан қаҳрамонликни кутмагандим. Аксинча ўзимиз аниқ тўп кирита олишимиз лозимлигини йигитларга уқтиргандим ва шунга умид қилиб турдим. Кўрдингиз, иқтидорли посбонимиз пеанльтилар сериясда ҳам ўзини кўрсата олди. Айнан унинг икки бор тўп қайтаргани, жамоага катта фойда келтирди. Умуман айтганда, Равшанбек Ягудин бутун ўйин давомида ажойиб сейвлар намойиш этиб, муқаррар голлардан қутқариб қолди. Уни турнир давомида кўрган мутахассислар қизиқа бошлади ва биздан у ҳақда сўрашди. Ягудин эндигина 19 ёшга тўлди. Ўз устида ишлаш кераклигини унутиб қўймайди. Биринчи босқичда ажойиб ўйин кўрсатди. Аммо иккинчи даврада унда бироз пасайиш кузатилди. Бутун мавсум мобайнида деярли барча ўйинларда у харакат қилди. Шу боис етарлича ўйин амалиётига эга бўлди. Агарда унга келажакда олий ва биринчи лига клубларидан қизиқарли таклиф бўлса, раҳбарият билан кўриб чиқамиз.

- Келгуси режалар ҳақида нима дейиш мумкин? Футболчиларга январь ойига қадар дам берамиз. Биз учун мавсум узоқ давом этди. Яқин кунларда клуб раҳбарлари билан учрашиб, келаси йилга тайёргарлик жараёни қай тарзда амалга ошиши хусусида маслаҳатлашиб оламиз. Шундан сўнг йигитларни яна йиғамиз ва бўлажак мавсумга ҳозирлик кўришни бошлаймиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика