Суннатилла Мамадалиев: "Ўзбекистон кубогидаги мақсадимиз янада узоқроққа бориш"
24 июн 2020 10:05
Новости
Суннатилла Мамадалиев: "Ўзбекистон кубогидаги мақсадимиз янада узоқроққа бориш"
Жиззахнинг "Зомин" жамоасини ишончли 2:0 ҳисобида мағлубитга учратган "Оқ-тепа" кейинги босқичга чиқди. Учрашувдан сўнг мезбонларнинг тажрибали футболчиси Суннатилла Мамадалиевнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Кўрганингиздек ўйин осон бўлмади. Тўпни назорат қилдик. Лекин, биринчи бўлимда олдинга ўтишда шошиб қарор чиқардик ва вазиятларни голга айлантира олмадик. Ҳар қандай турнирнинг биринчи ўйини қийин кечади. Буни олдиндан билгандик. Иккинчи бўлимда янада аниқроқ ҳаракат қилдик ва иккита гол урдик. "Зомин" жамоаси ҳам яхши шаклланган экан. Таркибида ёшлар бўлишига қарамасдан муносиб тўп тепишди. Мураббий Жаҳонгир Жиямуродов ҳам ўз вақтида яхши савиядаги футболчи бўлган. "Насаф", "Нефтчи", АГМК жамоаларида тўп тепганлигини барча билса керак. Кейинги ўйинларда бундан ҳам чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Иссиқ ҳаво ҳам баҳсни боришига ва футболчиларни эркин ўйнашига таъсир қилди деб ўйлайман. Ўзбекистон кубогидаги мақсадимиз янада узоқроққа бориш ва Суперлига жамоаларига қарши муносиб тўп тепиш",- дейди Суннатилла Мамадалиев.
Комментарии