Сунесс: "Кейн "Реал"га ўтиши керак, у бунга тайёр"
05 фев 2018 18:14
Новости
Сунесс: "Кейн "Реал"га ўтиши керак, у бунга тайёр"
"Ливерпуль" собиқ бош мураббийи Грэм Сунесснинг фикрича, "Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарри Кейн "Реал"га ўтиши лозим.
"Ҳозир "Тоттенхэм"нинг баъзи мухлисларини ҳақоратлагандек бўлишим мумкин, аммо агар ёзда имконият бўлса, Кейн "Реал"га ўтиши керак деб ўйлайман. Кейн 200 млн. фунт тўланган биринчи футболчига айланиши мумкин. Кейн "Тоттенхэм" сафида ўйнаётганидан бери унинг ўйинида катта ўсишга гувоҳ бўлдик. Гарри "Реал"да ўйнашга тайёр" - дейди Сунесс.
Комментарии