Султонбой Нурметов: “Азамат Абдураимов? Бу ҳақда сиздан эшитяпман”
15 янв 2015 17:49
Новости
Султонбой Нурметов: “Азамат Абдураимов? Бу ҳақда сиздан эшитяпман”
Яқинда биринчи лига иштирокчиси “Хоразм” жамоасига Азамат Абдураимовнинг бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида гап-сўзлар урчий бошлади.
Бунга ойдинлик киритиш мақсадида урганчликларнинг вице-президенти Султонбой Нурметовга мурожаа қилдик. Суҳбатимиз бошқа мавзуларни ҳам қамраб олди.
- Султонбой оға, яқинда Азамат Абдураимовнинг “Хоразм”га бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида эшитдик. Шу ростми?
- Азамат Абдураимов?! Тўғриси, бу ҳақда энди сиздан эшитиб турибман. Айни пайтда бизда бош мураббий Вали Султонов эканлигини айтишим мумкин. Бу борада ҳеч қандай ўзгариш қилингани йўқ.
- Жамоа йиғинни бошлаганми?
- Ҳа, айни пайтда тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини ўтказяпмиз.
- Таркибда қандай ўзгаришлар бор?
- Етакчи ўйинчиларимиз ўзларини олий лига клубларида синаб кўришни мақсад қилиб, элита жамоалари йиғинига бориб қўшилган. Агарда таркибимиздаги ўйинчилар ҳақиқатдан ҳам бу йил олий лига клубларига ўтишса, хурсанд бўламиз.
- Номларни айниқ айт оласизми? Маълумотларга кўра, Илёс Хайров айни дамда “Андижон” лагерида бўлиб турибди.
- Бундан хабарим йўқ. Лекин инкор этмайман ўтган йили сафимизда ўйнаган айрим футболчилар “Сўғдиёна” ва “Машъал” каби жамоалар кўригидан ўтмоқда.
- Тажрибали футболчи Ренат Байрамовнинг тақдири қандай кечади?
- У ҳозир Тошкентда. Агарда олий лига клубларидан бирига ўта олмаса, яна сафимизга қайтиши мумкин.
- “Хоразм” машғулотларида иштирок этаётган футболчилардан мухлисларга яхши таниш деб кимларни айта оласиз?
- Моддий жиҳатдан имкониятларимиз яхши эмаслиги боис, асосий урғуни маҳаллий ёш ўйинчиларни тарбиялашга қаратганмиз.
- Жамоа ҳар йили қишда Тошкентда йиғин ташкил этарди. Бу йил ҳам шундай қилинадими?
- Бу ҳақда аниқ гап айтиш қийин. Негаки олдимизда ўтган йилги қарздорлик ишлари турибди. Агарда бақувват хомий топа олсак, кейингина пойтахтга бориш масаласини кўриб чиқамиз. Албатта биз ҳам чемпионатга муносиб тайёргарлик кўришни истардик. Лекин...
- Жамоанинг бош хомийси ким?
- Вилоятдаги кичик корхона ва ташкилотларни хомий сифатида бириктириб қўйишган. Аммо бюджетимиз у қадар юқори эмас. Шахсий фикрим Ўзбекистон футболини янада ривожлантириш учун Сурхондарё, Хоразм ва Қорақалпоғистонда ҳам бақувват хомийга эга бўлган клубларни ташкил этиш керак. Негаки бизда иқтидорли йигитлар кўп. Агарда Тошкент клубларидек бақувват хомийларга эга бўлсак, ишонманки, терма жамоага муносиб ўйинчилар етишиб чиқади. Миллий терма жамоамизнинг Осиё чемпионатида Хитойга имкониятни бой бергани барчамизни кўнглимизни хира қилди.
- Юқоридаги гапларингиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, “Хоразм” бу йил ҳам асосан ўртамиёна жамоа сифатида иштирок этарканда?
- Айтдим-ку, бизга энг аввало хомий керак. Хабарингиз бўлсак керак, Хоразмда ҳам “GM Uzbekiston”нинг “Дамас” автомобилини ишлаб чиқариш заводи очилди. Вилоят ҳокимлигига айнан ушбу заводни клубга хомий сифатида бириктириб беришларини илтимос қилиб, сўраганмиз. Эхтимол энди ЎФФ ва МОҚ президенти Мираброр Усмонов Урганчга сафар уюштирганда, ушбу масалани ҳам ижобий ҳал этилишида ёрдам берар. Ҳар холда шунга умид қиляпмиз
Исломбек Рустамбеков

Комментарии