Сульшер "Саутгемптон"нинг голи ҳақида: "Қоидабузарлик бўлди. Ўтган мавсумдаги баскетбол қоидаларидан регбиникига ўтиш мумкин эмас"
		
		22 авг 2021 22:25
        Новости	
	 
				 
				Сульшер "Саутгемптон"нинг голи ҳақида: "Қоидабузарлик бўлди. Ўтган мавсумдаги баскетбол қоидаларидан регбиникига ўтиш мумкин эмас"
Ўйиннинг 30-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Жек Стивенс Бруну Фернандешдан тўпни олиб қўйди, "Саутгемптон" ҳужум қилди, ушбу вазият Фреднинг автоголи билан якунланди.

"Гол ўтказиб юборилган вазиятда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Агар қоидабузарлик қайд этилмаган бўлса, зарба йўлини тўсиш ва рақибнинг зарба беришига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қилиш керак эди.
Бироқ айни пайтда қўполлик ҳам бор эди. Стивенс Брунуга қўполлик ишлатди, уни қўли билан туртиб юборди. Ўтган мавсумдаги баскетбол ёки волейбол қоидаларидан бу йил кескин регбига ўтиш мумкин эмас.
Менга эркаклар футболига нисбатан соддалаштирилган услуб ёқади, лекин ўша вазиятда қоидабузарлик бўлганди", — деди норвегиялик мураббий.
Учрашувда Крэйг Поусон бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлади.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии