Сульшер Роналду ва Салоҳни таққослади
		
		22 окт 2021 21:52
        Новости	
	 
				 
				Сульшер Роналду ва Салоҳни таққослади
"Ҳар қандай баҳсда доим Криштиану Роналду тарафида бўламан. Унинг статистикаси ақл бовар қилмас даражада. Шунга қарамай, ҳозирда Муҳаммад Салоҳнинг ўйини олов сингари ловулламоқда. Унга қарши қўлимиздан келганича ҳимояланишимиз керак. Биз фақат Салоҳга қарши чора топа олишимиз керак бўлади.
Мен "Ливерпуль" ҳужум чизиғининг ашаддий мухлисиман. Уларга қарши тўп ўтказиб юбормаслик учун 95 дақиқа катта кўламда ишлашимиз керак.
"Ливерпуль" - сўнгги тўрт йил давомида биз таъқиб қилаётган жамоалардан бири. Уларнинг даражасига етиш учун олдинга интилишимиз керак", - деди Сульшер.
Роналду жорий мавсум АПЛда 5 ўйинда 3 та гол урди. Салоҳ эса чемпионатнинг 8 ўйинида 7 гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви 24 октябрь, якшанба куни соат 20:30 да бошланади.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии