Сульшер Рэшфорднинг жароҳати ҳақида гапирди
19 мар 2021 17:50
Новости
Сульшер Рэшфорднинг жароҳати ҳақида гапирди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг жароҳати ҳақида гапирди.
23 ёшли англиялик футболчи Европа Лигаси 1/8 финал босқичи доирасидаги "Милан" (1:0)га қарши жавоб ўйинида жароҳат олди.
"Рэшфордда ноқулайлик пайдо бўлди, шу сабаб биз унинг соғлиги билан таваккал қилмасликка қарор қилдик. Маркуснинг жиддий жароҳат олмаганига умид қиламиз", - дейди норвегиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд меҳмондаги "Милан"га қарши ўйин танаффусида алмаштирилган эди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии