Сульшер: “Погба январда МЮни тарк этмайди”
05 янв 2020 07:22
Новости
Сульшер: “Погба январда МЮни тарк этмайди”
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшернинг айтишича, қишки трансфер ойнаси вақтида жамоанинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба клубни тарк этмайди.
Норвегиялик мураббийи, шунингдек, “Вулверхэмптон” форварди Раул Хименесга МЮ томонидан бўлаётган қизиқиш хақида ҳам гапирди.
“Погба январда ҳеч қаерга кетмайди. Хименес ҳақида миш мишлар? Ҳақиқатан ҳам у юксак савиядаги футболчи ва унинг фаолиятини МЮ билан боғлашмоқда. Бу каби миш мишларга ойдинлик киритолмайман”, дея Сульшернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC.
Жорий мавсумда Поль Погба АПЛда 6 та учрашувда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширган.
28 ёшли Хименес эса ушбу мавсумда “Вулверхэмптон”да 27 та учрашув ўтказиб, 11 та гол урди ва 8 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии