Сульшер: “Одатда бошқа жамоа футболчиларига баҳо бермайман, аммо Холанд....”
20 фев 2020 01:36
Новости
Сульшер: “Одатда бошқа жамоа футболчиларига баҳо бермайман, аммо Холанд....”
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Куни кеча Холанд ЕЧЛ 1/8 финалида ПСЖга қарши баҳсда икки бор парижликлар дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиққанди.
“Қоида бўйича, одатда, мен бошқа жамоа футболчиларига баҳо бермайман. Аммо Эрлингнинг ўйинларидан ҳайратдаман. У ажойиб йигит, маҳоратли футболчи ва унга фақат яхшиликларни тилайман. У Дортмунддаги фаолиятини жуда яхши бошлади. Бу Норвегия термаси учун ҳам яхши ҳолат” дея Сульшернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.
Холанд қишги трансферлар ойнаси вақтида “Ред Булл Зальцбург” клубидан “Боруссия”га кўчиб ўтганди. Ушбу футболчининг хизматларига МЮ ҳам жиддий қизиқиш билдирганди. Сульшер “Мольде” жамоаси ушбу футболчи билан бирга ишлаган.
Комментарии