RU

Последние новости

23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  1 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  4 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  69 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  10 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  8 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2

Суҳроб Султонов: "Йигитлардаги фидойилик менга қанот бағишлади" Новости

Суҳроб Султонов: "Йигитлардаги фидойилик менга қанот бағишлади"

“Навбаҳор” – “Металлург” (0:1) учрашувининг қаҳрамонларидан бири Суҳробжон Султонов ўйиндан кейин ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- Ўйиннинг оғир кечишини мураббийларимиз қайта-қайта таъкидлаганди. Биз шу кунгача Намангандан ғалаба билан қайтмагандик. Бу сафар ушбу кўнгилсиз ҳолатга барҳам беришни дилимизга туггандик, ниятимиз холис экан, ғалаба қозондик. Учрашув ҳақиқатан ҳам жуда қийин кечди. Мезбонларнинг дастлабки дақиқалардан катта куч билан олдинга ташланишини жамоадошларим фидойилик билан қайтараётганлиги менга қанот бағишлади. Хайрулла Каримовнинг чамаси 5-6 метрлардан берган кучли зарбасини тўсиб қолганимдан кейин шу куни ғалаба қозонишимизга ишончим ортди. Ўша ҳужум чоғида даставвал дарвозанинг юқори бурчагига кириб кетаётган тўпни Дилмурод Каримов боши билан қайтариб қолди. Кейин наманганликлар сардори Хайрулла ака кучли зарба берди. Таваккалига тўпга ташландим. Йўналишни топа олганим мени руҳлантириб юборди. Иккинчи таймнинг сўнггида мезбонлар босимни роса оширишди. Айниқса олис масофадан берилган зарбалар жуда хавфли чиқди. Омадим бор экан, дарвозамни голдан сақлаб қолдим.

- “Навбаҳор”нинг бўйчан ҳужумчиси Олександр Пишур майдонга чиқарилгач иккинчи қаватда баҳс олиб бориш оғир бўлди. Лекин вазиятлардан чиқиб кетдик. Пишур ёнимга келиб “одаммисан ёки робот” деб ҳазиллашди. Бу ҳам ўйинимга берилган баҳо деб ўйлайман. “Пахтакор”, “Қизилқум” жамоалари билан учрашувларда охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборгандик. Бу гал ҳаммаси режамиздагидек чиқди. Бунинг учун барча мураббийларимиздан ва албатта дарвозабонлар бўйича мураббийимиз Алишер Аҳмедовдан миннатдорман.

- Олдинда яна иккита қийин ўйин бизни кутиб турибди. Чемпионат пешқадами – “Локомотив” ва сафар учрашувида – “Нефтчи” билан. Яхши ният дейишади-ку. Насиб бўлса, бу ўйинларда ҳам мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз, дейди Суҳроб Султонов.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика