RU

Последние новости

08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  1 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  0 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  0 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  4 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  5 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  5 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  2 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  11 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  7

Суҳроб Неъматов: “Чемпионатни ўз уйингда бошлаш барибир енгиллик туғдиради” Новости

Суҳроб Неъматов: “Чемпионатни ўз уйингда бошлаш барибир енгиллик туғдиради”

Хадемай мамлакатимизда ПРО-Лига ўйинлари ҳам старт олади. “Бухоро” жамоаси қуръа натижаларига кўра, чемпионатни сафарда бошлайдиган бўлди.

Аниқроғи Даврон Файзиев бошқарувидаги жамоа Тошкентнинг “Оқ-Тепа” меҳмони бўлади. Қуръа, бўлажак ўйин ва умуман чемпионатга бўлаётган тайёргарлик ҳақида бухороликларнинг етакчиси Суҳроб Неъматов билан суҳбатлашдик.

- Суҳроб ака, ПРО-Лига ўйинлари учун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросими хусусида фикларингизни билдириб ўтсангиз?
- Нима ҳам дердим, қуръанинг кўр деб айтишадику. Қуръа ташлаш жараёни ҳар йилгиданда бу сафар бошқача руҳда ўтказилди. Ташкилотчилик юқори савияда бўлди. ТВ орқали бутун жамоа бўлиб, кузатиб бордик. Қуръага кўра чемпионатни сафарда бошлайдиган бўлдик.

- Мавсумнинг илк расмий ўйинини меҳмонда ўтказиш ноқулай эмасми? Боз устига “Бухоро”нинг асосий таъкибчиси бўлиши кутилаётган “Нефтчи” ПРО-Лиганинг 1-турини ўз уйида ўтказади.
- Албатта чемпионатнинг биринчи учрашувини ўз майдонингда ўтказиш бирмунча енгилликни яратади. Лекин истайсизми йўқми барибир ҳар бир рақиб билан ўйнаш керак бўлади. Тўғриси, қуръадан олдин илк турни Бухорода ўтказишни истаган эдим. Бироқ Тошкентда “Оқ-Тепа”га қарши ўйнашга мажбурмиз. “Нефтчи”га келадиган бўлсак, фарғоналикларнинг бу борада омади келди. Янги ташкил этилган “Олимпик” жамоаси тўғрисида кўп маълумотга эга эмасман. Менимча “Нефтчи”га биринчи тур нисбатан енгилроқ келди.

- “Бухоро”нинг янги мавсумга тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда?
- Ҳаммаси мураббийларимизнинг ишлаб чиққан режаси асосида кетмоқда дейиш мумкин. Ҳозир Тошкентда тайёргарлик босқичининг учинчи қисмини ўтказяпмиз. Фикримча энди асосий эътибор “Оқ-Тепа” билан бўладиган ўйинга қаратилади ва шу тариқа чемпионатни ҳам бошлаймиз.

- “Оқ-Тепа” ҳақида фикрингиз қандай?
- Жуда яхши жамоа. Таркибида ижрочилар етарлича топилади. Ҳар бир рақибига қийинчилик туғдира олади. Бемалол айта оламанки, бу йил ПРО-Лиганинг ҳеч бир ўйини осон кечмайди. “Оқ-Тепа”ни ўрганамиз ва чемпионатнинг илк турида ғалаба қозониб мухлисларимизни қувонтиришга харакат қиламиз.

- “Бухоро”нинг ўртоқлик ўйинларида базида мағлубиятга учраб тургани, айрим мухлисларни ҳавотирга солмоқда?
- Тайёргарлик давридаги назорат ўйинларида натижа асосий ўринга чиқмайди. Мураббийлар асосий эътиборини кўпроқ қўл остидаги футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечиришга қаратади. Жамоа ўйинини шакллантиришга уринади. Шунинг учун айрим омадсизликка учралган учрашувлардан фожеа ясаш керак эмас. Тайёргарлик жараёнидаги хатолар устида ишлаб, расмий ўйинларда бехато ўйнашга муҳимдир.

- Бухоролик мухлислар бу йил жамоани яна Суперлигага қайтишини истамоқда. Бу борада жамоангизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Клуб раҳбарияти жамоани яна кучлилар сафига қайтариш учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Таркиб деярли 95 фоизга янгиланди. Шунингдек мураббийлар штаби ҳам. Табиийки жамоанинг ўйин услуби ҳам янгитдан қурилмоқда. Бунга барибир вақт керак. Чемпионат бошланса, ўйиндан ўйинга ҳаммаси биз учун яхши бўлишига умид қиламан. Насиб қилса бу йил олдимизга қўйилган вазифани уддалаймиз.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика