RU

Последние новости

10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  4 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  1 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  2 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  5 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  22

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди” Новости

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Суҳроб Иззатов билан суҳбатлашдик.

- Бугун қизиқарли ўйин бўлди. “Турон” гол уриш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлди. Лекин омад кўпроқ бизга кулиб боқди ва муҳим бўлган голлар эвазига ғалаба қозондик. Рақибимизга ғалаба зарурлиги учун ҳам бугун ҳужумкор футболни танлади ва бизга қаршилик кўрсатди. Биз ҳам ўз майдонимизда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Қисқаси, осон бўлмаган ғалабани қўлга киритдик. 

Майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин бизда тушкунлик ҳолати кузатилмади. Лекин ҳисоб тенглашганидан сўнг қолган вақт давомида бизга осон бўлмаслигини тушуниб тургандик. Эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмасак, бу бизга қимматга тушишидан хавфсираб тургандик.  Кейинчалик майдондаги футболчилар сони тенг ҳолатга келганидан сўнг, бизда ғалаба қозониш учун иштиёқ ошди ва муҳим голларни уриб олдик. 

Совринли ўринлар учун имкониятларимизга келсак, тақвимиз бироз қийинроқ.  Лекин биз  охиригача халқаро майдонга йўлланма берадиган йўлланмалар учун курашамиз. Олдинда турган ўйинларимизда ижобий натижа қайд этишга интиламиз. Бундан ташқари, Ўзбекистон кубогида ғолибликни қўлга киритган ҳолда, халқаро майдонда тўп тепиш имкониятимиз бор. Шундан ҳам фойдаланиб кўрмоқчимиз”, - дея сўзини якунлади Иззатов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика