RU

Последние новости

19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  0 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  1 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  1 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  11 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0

Суҳроб Бердиев: "Насаф" устидан ғалаба сенсация эмас, ўйиндан аввал ҳаттоки дурангга ҳам ишонишмаганди" Новости

Суҳроб Бердиев: "Насаф" устидан ғалаба сенсация эмас, ўйиндан аввал ҳаттоки дурангга ҳам ишонишмаганди"

Александр Хомяков бошчилигидаги "Андижон" жамоаси Суперлига 1-турида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди (1:0).

Мазкур учрашувдан сўнг "бургутлар" футболчиси Суҳроб Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Ўйин ҳақида

- Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлади. Айниқса, Қаршида "Насаф"га қарши осон эмаслигини билардик. Бу рақиб билан очиқ ўйин қилиш хато ҳисобланарди. Керакли натижага эриша олмасдик. Шу боис кўпроқ ҳимоявий ва қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Йигитлар мураббийларнинг кўрсатмаларини тўғри бажаришди. Муҳими, натижа. Мавсум бошланишида кучли рақибдан устун келиш кейинги учрашувларда қўшимча ишонч бериши аниқ. Бу ўйин тарихга айланди. Аллақачон навбатдаги баҳс ҳақида ўйлашни бошлаганмиз. 

- "Андижон" бу баҳсда битта аниқ зарба берди ва ўша зарба голга айланди. Ваҳоланки, қишки ўқув-машғулот йиғинларида вазиятлардан фойдаланиш асосий муаммо бўлаётганди...

- Юқорида айтдим, рақибни қарши ҳужумда пойлашимиз керак эди. Сўнгги дақиқаларди битта вазият бўлди ва ундан фойдаландик. Туркиядаги ўртоқлик учрашувларида кўп вазият қилиб, гол ура олмаётгандик. Вазиятлардан самара чиқариш учун олдин уни яратишимиз керак. Олдиндаги беллашувларда кўпроқ имконият ҳосил қилишга ва тўп киритишга ҳаракат қиламиз. 

- Сўнгги вақтларда "Насаф" майдонидан "Нефтчи", "Бунёдкор" ва бошқа жамоалар очко билан қайтаётганини ҳисобга олсак, "Андижон"нинг ғалабаси тасодиф эмас деб ўйлайсизми?

- Йўқ, тасодиф эмас. Ҳеч ким майдонга ютқазиш учун чиқмайди. Биринчи турда узоқ йўл босиб келган мухлислар кўз ўнгида ғалаба учун майдонга тушгандик. 

- Бу бир маротабалик ғалаба бўлиб қолмайдими?

- Тўғри, сенсация дейишмоқда. Кўпчилик кутмаганди. Дурангга ҳам ишонишмаганди, дея оламан. XXI асрда "Андижон" ҳали Қаршида ғалаба қозонмаган экан. Бу жамоада мотивацияни оширади. 

-  Биринчи турда "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Насаф" ютқазди. Бундай натижалар нимага ишора бўлиши мумкин? Балки совринли ўринларда ҳеч ким кутмаган жамоани кўрармиз...

- 2-3-турларда ҳам жамоалар ҳали максимал формага кирмаган бўлади. Албатта, ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. "Андижон" ҳам юқори ўринларга ҳаракат қилади. Тўхтаб қолмаймиз.

- Кўп нарса кутилаётган албаниялик ҳужумчи Рубин Хебай жамоага киришиб кетдими? У қандай таассурот қолдиряпти?

- Рубин жамоага кеч қўшилди. Туркияда ҳам сўнгги кунларда жамоага келди. Машғулотларда, ўйинларда кўриниб турибди, жуда хотиржам. Қолган легионерлар ҳам яхши. Ўзаро яхши чиқишиб кетганмиз. Бир оиламиз. Сўзим якунида бизни ҳар қандай жойда қўллаб-қувватлайдиган мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан. Қаршида ҳам 3-4 нафар эмас, 70-80 нафар андижонлик мухлис бор эди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика