Суарес "Эспаньол"га қарши баҳсда майдонга тушмайди
13 янв 2016 15:49
Новости
Суарес "Эспаньол"га қарши баҳсда майдонга тушмайди
"Барселона"нинг "Эспаньол"га қарши Испания Кубоги 1/8 финал иккинчи учрашуви учун қайдномаси эълон қилинди.
Қайдномадан уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес жой олмаган.
Тўлиқ таркиб:
Тер Штеген, Масип, Пике, Ракитич, Бускетс, Дани Алвес, Арда Туран, Иньеста, Месси, Неймар, Марк Бартра, Маскерано, Мунир, Серхи Роберто, Адриано, Алейкс Видаль, Вермален ва Матьё.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи баҳс 4:1 ҳисобида якунланган эди. Навбатдаги учрашув 13 январдан 14 январга ўтар кечаси соат 01:00да "Эспаньол" стадионида бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии