Стротман: "ЧЛдан чиқиб кетиш оғир, "Рома" ғазабда"
24 авг 2016 15:49
Новости
Стротман: "ЧЛдан чиқиб кетиш оғир, "Рома" ғазабда"
"Рома" ярим ҳимоячиси Кевин Стротман "Порту"дан учралган мағлубият (0:3) ҳақида фикр билдирди.
"Бу учрашувни яхши бошлай олмадик. Негалигини билмадим, аммо баҳсга яхши тайёрланган эдик ва нима қилиш кераклигини билардик. Хатога йўл қўйдик. "Рома" ёмон ўйнади ва иккита қизил карточка олди. Ҳисоб 0:2 бўлганидан сўнг, биз учун ҳаммаси якунланган эди.
Чемпионлар лигасини тарк этиш - оғир. Жамоа ғазабда, аммо энди бор эътиборни А Серияга қаратиш лозим" - дейди Стротман.
Комментарии