Стив Брюс: "Уэлбек "Халл Сити"да бўлиши мумкин эди"
18 окт 2014 15:11
Новости
Стив Брюс: "Уэлбек "Халл Сити"да бўлиши мумкин эди"
"Халл Сити" бош мураббийи Стив Брюс ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед"дан Дэнни Уэлбекни харид қилмоқчи бўлганини тан олди.
Мутахассис футболчи билан "Сандерленд"да бирга ишлаган.
"У билан бирга ишлаганимиздан сўнг, Уэлбек Англиянинг хар қандай жамоасида ўйнай олишига ишонгандим. У юқори савияли футболчи. Биз ёзда мулоқот қилдик. Мен унинг агентига телефон қилдим, аммо у топ-клублар билан музокара ўтказаётган экан. Менимча, "Арсенал"дан ташқари "Тоттенхэм" ва Европанинг кучли жамоаси ҳужумчига даъвогарлик қилаётганди. Уэлбекда танлаш имконияти бўлган. У "Сандерленд"да яхшигина ўсишга эришди, аммо негадир МЮга кераксиз бўлиб қолди. Дэнни хар қандай жамоада ўйнаб кета олади. Шу сабабли МЮнинг қароридан ҳайрон қолдим" - дейди мураббий.
Комментарии