Стерлинг "Манчестер Сити"дан маошини оширишни сўрамоқда
14 сен 2018 17:30
Новости
Стерлинг "Манчестер Сити"дан маошини оширишни сўрамоқда
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг клуб билан шартномасини узайтириши мумкин.
Маълумотларга кўра, футболчи ва клуб яқин кунлар ичида янги битим бўйича музокара ўтказишади.
Стерлинг "Сити"дан маошини 100 минг фунтга кўтаришни сўраяпти. Айни дамда англиялик футболчи ҳафтасига 175 минг фунт ишлаб топади. Агар Рахимнинг илтимоси қондирилса, у АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади.
Ҳозирги кунда "Манчестер Сити"да энг кўп маош оладиган футболчи - Кевин Де Брюйне. У клубдан ҳафтасига 250 минг фунт олади.
Комментарии