RU

Последние новости

17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  2 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  0 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  1 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  5 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  18 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  3 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  3 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  2 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  7

Стефан Таркович: "Иккинчи қизил карточкадан кейин ўйин нима билан якунланиши маълум бўлиб қолганди" Новости

Стефан Таркович: "Иккинчи қизил карточкадан кейин ўйин нима билан якунланиши маълум бўлиб қолганди"

Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Қирғиз Республикаси ва Саудия Арабистони ўртасидаги учрашувдан сўнг қўшниларимиз бош мураббийи Стефан Таркович матбуот анжуманида қатнашди ва мағлубиятга изоҳ берди.

- Жаноб мураббий, ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Саудия Арабистонига қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Режаларимиз бузилиб кетди. Иккинчи қизил карточкадан кейин ўйин нима билан якунланиши маълум бўлиб қолганди. Шунчаки, ҳисоб қандай бўлиши номаълум эди, холос. Бугун жамоа сифатида яхши ҳаракат қилдик.

- Қизил карточка кўрсатилган икки ҳолат бўйича фикрингиз қандай? Бугунги ўйинда юз берган ҳолатларни инобатга олсак, Саудия Арабистонига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлишни яхши ҳолат деб ҳисобласа бўладими?

- Қизил карточкалар ҳакамларнинг иши. Менинг вазифам ўз ўйинимизни таҳлил қилиш. Иккинчи қизил карточкадан кейин шунчаки ўйинни тугатиб олиш керак эди. Биз ёмон ҳаракат қилмагандик, аммо ютқаздик.

- Бугунги ўйиндан кейин Саудия терма жамоасининг айнан қайси жиҳатини энг кучли деб атаган бўлардингиз?

- Саудия Арабистонининг Ўмонга қарши учрушувини анализ қилгандик. Рақибнинг энг кучли тарафи ўйин услубида. Улар ҳужум пайтида қанотларни тез алмаштиришади. Бўш зоналар очишда жуда фаол ҳаракат қилишади. Бир қанотдан бошқасига бериладиган узатмалар бўйича ҳам Саудия Арабистони ўта кучли.

- Европа футболида фаолият олиб борган мутахассис сифатида сизни Осиё ва Қирғизистон футболи ўзига нимаси билан жалб қилди?

- Осиё футболи Европадан фарқ қилади. Менга Қирғизистон терма жамоасини қайтадан қуриш вазифаси топширилган. Биз шу йўлда ҳаракат қиляпмиз. Ўйинчиларимиз бу турнирда тажриба тўплашмоқда. Қирғизистонликлар менталитетида охиригача курашиш бор. Ўмонга қарши ўйинга бор эътиборимизни қаратамиз. Сабаби, бизда ҳали ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб турибди.

- Бугун тўпга илк тегинишдаёқ Қирғизистон термаси футболчилари ўта кескин ҳаракат қилишди. Ўйин давомида иккита қизил карточка олинди. Жамоани ўйинга тайёрлашда уларни керагидан ортиқ руҳлантириб юбормадингизми?

- Бундай деб ўйламайман. Саудия Арабистонига қарши бошқача ўйнаб бўлмасди. Агрессив ўйинчиларни биз майдонда бошқара олмаймиз. Улар барибир ўзлари истаган ишни қилишади. Биз прессинг остида ўйнашимизни билардик. Якунда, ўйин шу сценарий бўйича ўтди.

- Майдонга туширилган ўйинчилар ҳақида гапира оласизми? Уларнинг аксарияти терма жамоада деярли ўйнашмаганди...

- Жамоамиз энди қурилмоқда. Бу жараён анча вақт олади. Таркибдаги футболчилар менинг назаримда мамлакатдаги энг яхши ўйинчилардир. Захирадаги ўйинчиларга бугун имконият беришга қарор қилдим. Уларга қачондир имконият тақдим қилиниши шарт эди. Шундагина, биз кейинги сафар улар қандай ҳаракат қилишлари мумкинлигини била оламиз.

- Бугун Саудия Арабистони қандай кучга эга эканлигини кўрдингиз. Бу терма жамоа Осиё кубогида чемпион бўла оладими?

- Мен Саудия Арабистонини турнир фаворитларидан бири деб биламан. Манчини жамоани яхши тайёрлаганини таъкидлашим керак. Чемпионликка келсак, бу плей-оффдаги рақиблар қандай қаршилик кўрсатишига боғлиқ.


Ж.И

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика